АҚШ санкциялари туфайли Бразилия Эрон билан дипломатик тўсиқ остида

0
1652
Манба: AFP / Heuler Andrey

Агар Бразилия у ерда қолган иккита Эрон кемасига ёқилғи қуйишдан бош тортса, Бразилиядан қилаётган импортларини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда.

Бразилия маккажўхори импортидан ташқари, Эрон Жанубий Америка давлатидан мол ва соя фасулеси бўйича бешинчи ўринда туради.

Батафсил:

Бразилия, маккажўхори энг катта харидор бўлган Эрон билан узоқ муддатли тижорат муносабатларига зарар этказиши мумкин бўлган дипломатик келишмовчиликка дуч келди. Бу ҳақида Arab News хабар бермоқда.

Эроннинг Бразилиядаги элчиси Сайид Али Саққаян чоршанба куни Эроннинг ярим расмий Форс ахборот агентлигида Эроннинг иккита кемасига ёнилғи қуйишдан бош тортишда давом этса, Теҳрон Бразилиядан импортни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини айтди.

Июнь ойининг бошидан бери кемалар жанубий Парана штатининг қирғоқларида кутиб туришибди. Бразилиянинг Петробрас ташкилоти ёнилғи этказиб беришдан бош тортди, чунки у кемалар АҚШ санкциялари остида экани ва бунинг учун катта миқдордаги жаримага тортилиши мумкинлини билдирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп билан яқин алоқаларни излаётган Бразилия президенти Жаир Болсонаро АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашини айтди.

«Биз уларнинг сиёсатига хайрихоҳмиз, шунинг учун нима қилишимиз керак бўлса шуни қилмоқдамиз», деди Болсонаро.

Агар Бразилия босим ўтказмаса, бунинг оқибатлари оғир бўлиши мумкин.

Бразилия маккажўхори импортидан ташқари, Эрон Жанубий Америка давлатидан мол гўшти ва соя фасулясини сотиб олиш бўйича бешинчи ўринда туради. Расмий маълумотларга кўра, Бразилия 2018 йилда Эронга 2,26 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.

Мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама битим, шунингдек, энергетика, фан ва технология каби соҳалардаги ҳамкорликни ҳам ўз ичига олади.

«АҚШ бозорида ўз улушига эга бўлган Петробрас ҳеч қандай хато қилишни хоҳламайди», деди Хосе Алфредо Граcа Лима, Бразилиянинг Нью-Йорк ва Лос-Анжелесдаги собиқ бош консули.

Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу иш билан боғлиқлигини айтди, аммо бошқа тафсилотларни келтирмади.

Ўзини исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган амалдорнинг айтишича, Элева Қуимица Бразилия Олий судидан Петробрасни ёрдам беришга қодир бошқа ёқилғи этказиб берувчиларнинг рўйхатини тақдим этишга мажбур қилишни сўраган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг