АҚШ Президенти Россия раҳбари билан 16 июнда Женевада учрашади.

0
916
Фото:( AP)

АҚШ Президенти Жо Байден Россия етакчиси Владимир Путин билан 16 июнь санасида Женевада учрашадиган бўлди, дея хабар берди ОҚ уй матбуот котиби Жен Псаки.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув икки президент учун биринчиси ҳисобланади.

Оқ уй маълум қилишича, раҳбарлар АҚШ-Россия ўртасидаги муносабатлар барқарорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. Қолаверса, улар глобал муаммолар мавзусида фикр алмашадилар.

Мазкур учрашув бир нечта халқаро йиғилишлар доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу Буюк Британиядаги G7 саммитидан бир неча кун ўтгач, амалга оширилади. Шунингдек, 14 июнь куни НAТО раҳбарларининг йиғилиши ҳам ўтказилади.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг