АҚШ Марказий Осиёда энг йирик ҳарбий базани қурмоқчи

0
1276
Фото:dialog.tj

Марказий Осиё мамлакатларидан бирида Американинг ҳарбий базасини қуриш режалаштирилган.  Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Қозоғистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Унга кўра, Вашингтон минтақадаги бошқа давлатлар билан Афғонистондаги барқарор вазиятни қўллаб-қувватлашга ва Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин терроризмга қарши курашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади Спутник Тожикистон.

«Ҳозир биз мунозара жараёнида турибмиз. Айтишим керакки, мунозаралар ижобий ва далда бўлди», деди Халилзод.

У Марказий Осиё вакиллари билан Афғонистоннинг иқтисодий ва гуманитар соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор шартларни муҳокама қилганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти Кассим-Жомарт Токаев ва Халилзод икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.  Штатлар вакилларининг фикрига кўра, бу Афғонистонда тинчликни таъминлашга ҳисса қўшади ва терактларнинг олдини олади.

«АҚШ Қозоғистоннинг ишончли шеригидир. Биз турли соҳаларда, шу жумладан савдо-иқтисодий соҳада фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз», деди Токаев.

Аввалроқ Америка расмийлари Тожикистонда ҳарбий база қуриш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлган эди.  Бундай маълумотлар АҚШ армияси муҳандислари корпуси аризасида кўрсатилган.

 Ҳужжатда Вашингтон Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг 20 мамлакатида жойлаштирилган инфратузилма билан ҳарбий базалар яратмоқчи эканлиги таъкидланган.  Ушбу иншоотларга аэропортлар, автомобиль йўллари, касалхоналар, электр станциялари, сув таъминоти тармоқлари ва бошқа кўп нарсалар киради.

АҚШ расмийлари бир неча бор шунга ўхшаш баёнотлар билан чиқишган, аммо улкан режалар амалга ошмай қолмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг