14 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ҳукуматига Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотини (ЖССТ) молиялаштиришни вақтинчалик тўхтатишни буюргани ҳақида маълум қилди. Бунга ташкилотнинг коронавирус пандемияси билан курашда ўз вазифазини бажара олмаётгани сабаб бўлган.
Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида ЖССТ асосий вазифасини бажара олмагани ва у бу холатга жавобгар бўлиши кераклигини айтган.
АҚШ раҳбари бу ташкилотни “коронавирус бўйича ёлғон маълумотлар берган” Хитойни қўллаб-қувватлашда айблади. Айнан шу нотўғри ахборот вируснинг кенг миқёсда тарқалишига олиб келди, деб ҳисобламоқда Трамп.