АҚШ Исроил билан алоқаларни тиклаган Суданни терроризмни қўллаб-қувватловчилар рўйхатидан чиқарди

0
1147
Фото: AFP

АҚШ Суданни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан расман чиқарди, дея хабар берди 14 декабрь куни Хартумдаги АҚШ элчихонаси.

«Конгресснинг 45 кунлик хабар бериш муддати тугади ва АҚШ Давлат котиби Суданни терроризмнинг ҳомийси бўлган давлатлар қаторидан чиқариш тўғрисида ҳужжатни имзолади» дейилади АҚШ элчихонасининг Фейсбукдаги постида.

АҚШ Суданни 1993 йилда террорга ҳомийлик қиладиган мамлакатлар рўйхатига киритганди. Айни пайтда бундай давлатлар қаторига Сурия, Эрон ва Шимолий Корея ҳам киритилган.

Судан, шу йил Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайндан кейин Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга рози бўлган учинчи араб давлатига айланди. Судандан кейин Марокаш ҳам Исроил билан дипломатик алоқаларни ўрнатди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг