АҚШ ҳарбий кемаси Қора денгизга кирди. Мақсад нима?

0
2408
U.S. Navy guided-missile destroyer USS Ross sails in the Bosphorus, on its way to the Black Sea, in Istanbul, Turkey, February 23, 2020. REUTERS/Yoruk Isik - RC2F6F9LFC3C

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Ross» номли эсминеци Қора денгизга кирди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг расмий веб-сайтида баёнот эълон қилинди.

Кема қўмондони бунга сабаб қилиб минтақадаги шериклар билан алоқани мустаҳкамлашни келтириб ўтди.

«Ушбу ташриф сабаб биз Қора денгиздаги шерикларимиз билан алоқаларни изчил мустаҳкамламоқчимиз», деди кема қўмондон.

Унинг сўзларига кўра, Қора денгизда операцияларни ўтказиш денгиз атроф-муҳит хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳаракатланиш эркинлигини таъминлаш учун муҳимдир. Бундан ташқари, Қора денгиздаги операциялар «НАТО иттифоқчилари ва шериклари билан ҳамкорликни кучайтиради».

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг