АҚШ Афғонистон армиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида авиазарбаларни давом эттиради

0
740
Фото:ria.ru

АҚШ Афғонистон хавфсизлик кучларининг “Толибон” жангариларига қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун ҳаводан зарба беришни давом эттиради, деб баёнот берди АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи.

Франс Пресс агентлигининг генерал Маккензи сўзларига таяниб ёзишича, Қўшма Штатлар Афғон армиясини қўллаб қувватлаш мақсадида сўнгги кунларда ҳаво зарбалари сонини оширган, агар толиблар ҳужумини тўхтатмаса яқин ҳафталарда зарбаларни давом эттиради.

Бундан аввалроқ АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Жон Кирби ҳам АҚШ Афғон армиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳаводан авиазарбалар бергани ҳақда баёнот берган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг