Ақлли Амстердам: биопластикдан мебель, экотангалар, уйларнинг иккинчи ҳаёти ва овқат учун кўп марталик идишлар (+видео)

0
2525
Манба: Hightech.fm

Ақлли шаҳар – бу шаҳарсозликдаги технологик қурилма ва интеллектуал тизимга асосланган нооддий футуристик концепция ҳисобланади. Бу ҳар бир истеъмолчининг ўз яшаш тарзи – озиқ овқат истеъмолига, чиқиндига, электр энергияси ва сувнинг сарфига нисбатан муносабати ҳисобланади. Амстердамда ҳукумат ва хусусий сектор ўзаро ҳамкорликда ҳар қандай маҳсулотнинг иккинчи ҳаётини яратувчи моделларни (Масалан: пластик бутилкадан кўча ўриндиқлари, эски уйлардан қурилмалар учун металл манбаси) жадал суръатда тайёрланмоқдалар. “Хайтек” жамоаси Россиянинг Нижный Новгород шаҳрида жойлашган “Global City Hackaton” марказига бориб, Амстердам муниципалитет чиқиндисиз шаҳар ва Ақлли шаҳар инновациялари департаменти собиқ бошлиғи Сладъян Миятовичнинг маърузасида иштирок этишди. Маърузадан кўзланган мақсад пойтахт иқтисодини ривожлантириш, ҳар қандай ресурсдан қайта фойдаланиш ва фуқароларни экологик дастурларга жалб қилишга қаратилган.

Ақлли шаҳар – бу шаҳар мулкини бошқаришдаги АКТ концепцияси ҳисобланади. Лекин, айни вақтда, бу соҳада фаолият олиб борувчи кўпгина мутахассислар бунга қўшимча тарзда шаҳарни янада экологик сифатини ошириш, ундаги иқтисодиётни ривожлантириш, ва фуқаролар яшаш тарзини янада яхшилаш кабиларни киритишни қўшимча қиладилар.

Бу ёндашувни ривожланган шаҳарлар мисолида кўришимиз мумкин. Амстердам шаҳрида ташлаб юборилган пластик чиқиндилардан тайёрланган “тангалар”дан ресторанда овқатланиш, сўнгра пластиклардан 3D принтер ёрдамида яратилган ўриндиқларда дам олиш мумкин.

Барселонада Еропадаги тадбиркорлик бўйича энг катта кўрсаткичга эга бўлган 3D принтерли ва бошқа қурилмалар, бутун бошли лабораториялар тармоғи мавжуд. Улардан ўз ишини бошлаётган тадбиркорлар ва мактаб ўқувчилари фойдаланадилар. Лион шаҳри эса имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган стартаплар туфайли барча имкониятлар мавжуд шаҳарга айланди.

Шаҳарлар қандай ва нима сабабдан бу каби натижаларга эришмоқдалар – бу хақда маърузада иштирок этиш учун ташриф буюрган хорижлик экспертлар сўзлаб беришди. Биргина мақолада барча шаҳарлар хақида маълумот бериш имконсиз, шу сабабли Амстердам шахри мисолида кўриб чиқамиз.

Амстердам чиқиндисиз ва ақлли шаҳар инновациялари департаменти собиқ бошлиғи Сладъян Миятович – ҳозирда хусусий тадбиркор сифатида чиқиндисиз шаҳар масалалари билан шуғулланмоқда.

Шаҳар қанча катта бўлса – яшаш тарзини енгиллаштириш шунчалар қийин

Амстердам ўз номини Амстел дарёси ва “дам” – “дамба” маъносини англатувчи сўзлардан иборат. XII асрда – кичик балиқчилик билан шуғулланувчи қишлоқдан – дунёнинг машҳур порт шаҳарлари ва йирик савдо марказларидан бирига айланди. Голландиядаги енгил саноат товар айланмасининг 50%га яқини Амстердамга тўғри келади. Машинасозлик ва енгил саноат корхоналари жойлашган, олмосларга ишлов бериш ва савдоси билан шуғулланувчи кишилар кўплаб топилади, бундан ташқари туризм ҳам жадаллик билан ривожланмоқда.

Амстердамни олдига йилига 12 минг киши аҳоли ўсиши масаласи чиқмоқда

Шунга қарамай мамлакат майдони жуда кичик. Умумий майдони 219.5 кв.км, аҳоли зичлиги бир кв.км.га 4457 киши тўғри келади. Таққослаш учун, Нижный Новгороднинг майдони 410 кв.км. га, аҳоли зичлиги 3000 кишига тўғри келади. Мамлакатни велосипедда 15 дақиқада айланиб чиқса бўлади ва бу аҳолининг ҳар қандай манзилга тез ва осон етиб олишда жуда қўл келади.

Фуқаролар сони йил сайин 12000 кишига ошмоқда. Шаҳар олдида турган асосий масалалардан бири ҳам айнан шунинг ечимини топишдир. Хозир шаҳарда 825 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади. Жамиятнинг жадал ўсиши хозирда дунёнинг барча шаҳарларида кузатилмоқда. Бутун дунё иқтисодий форуми 2050 йилга бориб сайёра аҳолисининг 68%и шаҳарларда истиқомат қилишини башорат қилмоқда.

Бу масалага ечим топиш учун Астердамда 2025 йилга қадар 50минг та кўп қаватли уйлар қуришга тўғри келади. Шунинг билан, барқарор тараққиётни таъминлаш учун ақлли шахар дастурида янги ечимлар ва янгича фикр-ғоялар лозим бўлади.

Аҳоли сонининг ўсиши янги муаммолар келтириб чиқаради: шаҳар қанча йирик бўлса, қулайлик масалалари қийинлашади ва чиқинди ишлаб чиқиш ортади. Агар ҳозир чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар юзага келса, у ҳолда бир неча ўн йиллардан сўнг нима холат рўй беради? Ақлли шаҳар стратегиясини амалиётга тадбиқ қилиш учун Амстердамда 6600дар ортиқ стартаплар, корпорациялар ва бошқа иштирокчилар иш олиб бормоқдалар.

Ёпиқ цикл иқтисодиёти

Анъанавий (чизиқли) иқтисодиёт ресурсларга нисбатан қуйидаги ечимлардан фойдаланади: яратиш, фойдаланиш ва чиқиндиларни кўмиб қўйиш. Натижада биз океанлардаги чиқиндилар оролига ташилган чиқинди полигонларини ҳосил қилмоқдамиз.

Голландияда давлат аҳамияти даражасидаги стратегик мақсад мавжуд: 2050 йилга қадар мамлакатни Ёпиқ цикл иқтисодиёти мавжуд мамлакатга айлантиришдан иборат. Бу хақда компаниялар, аҳоли ва институтлар бохабардирлар.

Ёпиқ цикл иқтисодиёти ёки иқтисодий цикл – бу қайта янгиланувчи ресурсларга асосланган иқтисодиёт ҳисобланади. У чиқинди ва бошқа турдаги ифлосланишларни камайтиришга йўналган товар ва хизматларга қаратилади.

Иқтисодиётнинг бу тури 4-саноат инқилобининг бир қисми сифатида кўрилмоқда: бу каби ёндашувда табий ресурслардан оқилона фойдаланиш ортади, иқтисодиёт шаффофлашади ва унинг тараққиёти тезкор ва тизимли кўринишда бўлади.

Амстердамдаги бу каби йирик хажмдаги жараённи ишга тушириш учун, дастлаб шаҳарда нима содир бўлаётганини тушунишга қарор қилинди. Бунинг учун: шаҳарга қандай турдаги чиқиндилар кираётгани ва нима экспорт қилиниши бўйича мавжуд чизиқли бизнес моделларни аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказилди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чиқиндиларнинг асосий қисми хўжалик ва майиший чиқиндиларга тўғри келади. Амстердамда мазкур чиқиндилар 18%ни, қолган 82% қисми компаниялар ва саноат сектори улушига тўғри келади. Шу сабабли, компаниялар билан ишлаш муҳимроқ ҳисобланади.

Шаҳарда ушбу иқтисодиётга ёрдам бера оладиган бизнес-моделларни ишлаб чиқиш бошланди. Бундан ташқари, тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, озиқ овқат ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқувчилар шаҳардаги асосий чиқиндини етказувчилар экан. Юқоридаги бизнес моделларни қандай қилиб умумлаштирса бўлади? Улар бир бирларини ўрнини тўлдириши мумкин. Масалан, органик чиқиндидан биогазни олишда ҳамда биопластикни ишлаб чиқишда фойдаланилади. Маҳсулот ва хизматлар чиқинди ва зарали чиқиндиларни камайтириши лозим.

Биопластикдан уй

Биогазни қайта ишлашда Orgaworld Greenmills фабрикаси қуритишнинг янги технологиясидан фойдаланади. 2010 йилдан буён фабрика 120 000 тонна майиший чиқиндини қайта ишлади. Бунда уларни махсус омборларга жамлаб, янги технология ёрдамида қуритилади. Бундай жараёнга микроорганизмлар ёрдам беради. Натижада ҳосил бўлган биогаздан буғ, иссиқлик ва электр энергиясини олишда фойдаланилади. Бир қисмидан компаниянинг ўзи фойдаланса, қолган қисми энергия тармоғига топширилади. Жараён сўнггида қоладиган қолдиқ чиқиндилар юқори сифатли ўғитга айланади.

Кичикдан каттага ёки чуқур изланиш

Голландияда йилига 800 га яқин фестиваллар ўтказилиб, мамлакат иқтисодиётига 700 миллион евро фойда келтиради. Бундан мамлакатга янгидан янги бизнес моделларни кўплаб инсонлар ёрдамида амалиётда қўллаш имконини беради.

Амстердамда ҳар йили DGTL фестивали бўлиб ўтади. Унинг ташкилотчилари чиқиндилар билан ишлашда янги ечимларни синовдан ўтказадилар, 2020 йилда эса ташкилотчилар мазкур фестивални иқтисодий циклнинг биринчи фестивали сифатида ўтказишни мақсад қилган.

Пластмасса чиқиндидан тайёрланган скейтборд

Иқтисодий цикл фестивали бўлиши учун DGTL ташкилотчилари томонидан нималарни амалга оширилмоқда:

– Фестивалда керак бўладиган электр энергияси қуёш панеллари ёрдамида етказилади;

– Меҳмонлар пластик стаканларни ерга улоқтирмай, уларни қайта ишлашга берадилар ва бунинг учун эко танга (ECO COIN) оладилар. Хозир тангалар рақамланган бўлиб, меҳмонларнинг ақлли билагузукларига юкланади. Дам олувчилар ичимликка ёки сувенир ҳариди учун чегирмага эга бўладилар;

– Пластик чиқиндилар ўша ернинг ўзида скейтбордларга айлантирилади;

– Фестивалдаги егуликлар – гўшт саноатининг экологияга таъсири туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан фақатгина вегетарианлар учун етказилади;

– Келгуси фестивалда биологик қайта ишлаш мумкин бўлган идишлардан (стакан, пичоқ, санчқи, ликобча) фойдаланилади, сўнгра 24 соат ичида овқат қолдиқлари билан қайтадан фермерларга юборилади.

– Фестивалдаги егуликлар гўшт саноатининг экологияга таъсири туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан фақатгина вегетарианлар учун таомларетказилади.

DGTL фестивалида меҳмонларга фақат вегетариан таомлари таклиф этилади – бу, гўшт саноатининг атроф муҳитга салбий таъсири билан боғлиқ.

Чиқиндилар

Чиқинди билан ишлаш хақида гап кетганда, қуйидаги ҳолатлар кўзда тутилади:

– Полигонда сақлаш;

– Энергия олиш мақсадида ёқиш;

– Қайта ишлаш;

– Янгилаш ёки қайта тармоқлаш.

Амстердам маъмурияти юқоридаги 3 ва 4 йўналиш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш чораларини кўрмоқда. Бундан ташқари, ресторан ва уйларда иссиқ сув бўлиши учун чиқиндини ёқиш тизими ҳам қўлланилмоқда. Бунда AEB компанияси ўзининг технологияси ёрдамида атмосферага жуда кам миқдорда зарарли газлар чиқишини таъминловчи турли чиқиндини энергияга ёки ҳом ашёга айлантириш билан шуғулланади. Йилига 1 миллион мегаватт электр энергиясини ишлаб чиқади, бу эса 320 минг уй хўжалигини иссиқ сув ва иситиш тизими билан таъминлашга етади.

Чиқиндилар бир неча тоифаларга тақсимланади. Органик чиқиндилар алоҳида, мебель каби йирик чиқиндилар алоҳида ажратилади. Кейинчалик мебелдан янгисига пули етмайдиган талаба ёки бирор бир талабгор фойдаланиши мумкин.

Эски кийимни ҳам қайта фойдаланиш учун, маҳаллий иккинчи қўл дўконлар “Секонд хэнд”га бериш мумкин. Турли тоифалар учун турлича нуқталар кўзда тутилган. Шаҳар аҳолиси учун барчаси бепул, компаниялар эса солиқ тўлайдилар.

Соҳил бўйидаги қум идиши

Амстердам соҳилида жойлашган Де Кьюел тумани ҳудудини бир қисмининг иқтисодий циклини яратиш мақсадида барқарор ривожланиш билан шуғуллана бошлади.

Соҳил бўйидаги қайиқларда зич ўрнатилган вентиляция орқали ақлли иссиқлик алмашиниш тизими ўрнатилган. Ҳудуддан чиқиб кетган иссиқ ҳаво тизим орқали яна қайтиб келади. Бу эса, иситиш учун кетадиган электр энергияси ва газнинг тежалишини таъминлайди.

Таомни ўрамлаш воситалари билан боғлиқ муаммонинг ечими

Пластик чиқиндиларнинг 80% – таомни ўрамлаш воситалари ҳисобланади. Сабаби улар бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган. Ozarka стартапи ресторан ва овқат тайёрлаш ва етказиш хизматлари учун кўп марталик идишларни тавсия этмоқдалар. Бошқача айтганда, бир марталик идишлар ҳариди учун кетадиган пулни оддий контейнер ижарасига сарфлайдилар.

Бизнес-модель қуйидагича:

– Ozarka контейнерларни ишлаб чиқарувчиларга етказиб беради;

– Ишлаб чиқарувчи уларни мижоз буюртмаси билан тўлдиради. Мижоз ўрам учун депозит қолдиради;

– Мижоз ўрамни ишлаб чиқувчига қайтаради ва депозитни қайтариб олади;

– Ozarka контейнерларни олиб, ювиб, қайта ишлайди;

– Контейнерлар қайта қўлланилади.

Таом солиш учун кўп марталик идишлар чиқинди тўпланиши билан боғлиқ муаммони ечади.

Қайта фойдаланиш мумкин бўлган озиқ-овқат қадоқлари, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланиладиган бир марта ишлатиладиган пластмасса қолдиқларнинг тўпланиш билан боғлиқ муаммони ҳал қилади.

Экотангалар

Аҳолини биринчи навбатда жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Мазкур янги иқтисодиётнинг бир қисми эканликларини учун улар нимадир қўлга киритишлари лозим бўлади. Қайта ишлаш учун берилган ҳар бир пакет чиқинди учун аҳоли дастлаб пластик тангалар олдилар, сўнгра унинг қийматига тенг миқдорда телефон иловаси ҳисобига туширилди.

Амстердам аҳолиси пластмасса топширгани учун ЭКО тангалар олади, уларни дўкон ёки ресторанда овқатга алмаштириш мумкин.

Бу тангалардан маҳаллий дўконларда маҳсулот олиш учун ёки ресторанлара овқатланиш учун тўласа бўлади. Шунинг билан ахоли мукофотланиб, маҳаллий иқтисодиёт ривожига туртки бўлади.

Амстердам аҳолиси топширилган пластик ҳисобига ECO тангалар қўлга киритадилар, уларни дўкондаги ёки ресторандаги егуликка алиштириш мумкин.

Кейинроқ чиқиндини қабул қилиш учун шахарда QR-кодли контейнерлар ўрнатилди: асосий талаб, контейнерга пакетни жойлаб, расмга олиб жўнатилса, кейинроқ ECО тангаларга эга бўлиш мумкин. Ҳозирга келиб, ECO тангалар DGTL фестивалидан ва Амстердамдан ташқарида қўлланилмоқда – лойиҳа L’Oreal компанияси ва Booking.com да ҳам ишга туширилган.

Чиқиндидан мебель

Барчада савол туғилиши табиий: келгусида чиқиндилар билан нима содир бўлади? Кўпчилик одамлар сараланган чиқиндиларни якунда биргина катта чиқиндихонада йиғилади деб ҳисоблайдилар.

Амстердам ҳукумати кейинги ҳолатда чиқинди билан нима содир бўлишини кўрсатишга қарор қилдилар. Йиғилган пластиклардан 3D принтер ёрдамида болалар учун ўйин мебеллари ва шаҳар учун кўча мебеллари яратилди.

Пластмассалардан тайёрланган ўриндиқ

Бу иш билан Роттердам шаҳрида жойлашган The New Raw стартапи шуғулланади. Компаниянинг мақсади – пластикни чиқинди эмаслиги ва бўлиши ҳам мумкинмаслигини, балки янги ҳом- ашё эканлигини исботлашдан иборат.

Бундан ташқари, Амстердамда янгиланган смартфон ёки ноутбукни ҳарид қилишингиз мумкин. Агар техника фойдаланиш учун яроқсиз бўлса, уни чиқиндихонага ташлаш керак дегани эмас. Унинг баъзи қисмларини қайта ишлатиш мумкин, баъзиларини қайта ишлашга юбориб, нимадир янги эҳтиёт қисм қўшган ҳолда янги гаджетга эга бўлиш мумкин.

Йиғилган пластикдан иборат кўча ўриндиғи

Бу каби ёндашув янги турдаги бизнес-моделлар учун йўл очиб беради. Тезкор равишда қайта ишлаш мумкин бўлган қандай маҳсулот яратиш ҳақидаги ғоялар асосий мақсад ҳисобланади. Қандай қилиб, LEGO услубидаги бирор нарса яратиш мумкин? Янги уйни қуришда LEGO кубикларини эритиш талаб этилмайди. Бу ёндашув эса ёқиш ёки қайта ишлашдан афзал ҳисобланади.

Эски мих, болт ва арматураларни қайта ишлаш

Шаҳарнинг олдида ривожланиш вазифаси турган экан, баъзи биноларни қачонлардир бузишга тўғри келади. Амстердамдаги кўп қаватли уйларни қуришда тонналаб темир, мис, альюмин ва қўрғошинлар фойдаланилган.

Темир маҳсулоти баланд биноларда, мис симларда, алюмин дераза ромларда ва тилла эса, телефонларда қўлланилган. PUMA (Prospecting the urban mines of Amsterdam) лойиҳаси шаҳарни металл қазиб олиш “шахтаси” сифатида тақдим этилган.

Лейден университетида шаҳардаги металл ўчоқларини топиш сценарийси ишлаб чиқилди, Делфт техника университетида бўлса, бинолардаги металл миқдорини аниқлаш услуби ишлаб чиқилди. Бинолардаги темир ва мис миқдорини кўрсатувчи харита яратиш учун тадқиқотчилар компаниялардан қурилиш маълумотларидан фойдаланишга ҳамда кўпгина уйларни мустақил текшириб чиқишга тўғри келди.

Келажакда қурилаётган уйлар хақидаги батафсил маълумотни қурилиш даврининг ўзида яратиш, қандай болтлар ишлатилгани ва экологияга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги хақидаги барча ахборотни маълумот омборига киритиш режаси ишлаб чиқилади. Шундан сўнг, бирор бир бинода қўлланилган қурилиш материалларини қайта ишлатиш мумкинлиги хақида билишимиз мумкин бўлади.

Амстердам кўп қаватли уйларидаги Металлни “қазиб олиш” харитаси

Ақлли шаҳар ускуналари

Албатта, ўзини ақлли шаҳар ҳисоблайдиган ҳар қандай шаҳар сингари Амстердам ҳам кўпгина рақамли қурилмалардан фойдаланади. Масалан, барча чиқинди контейнерлари ва урналарга уларнинг тўлганини реал вақт режимида билдириш мақсадида Clean Cap ультратовуш датчиклари ўрнатилган. Бу каби датчиклар Clean City Networks (CCN) киберфизика тизимининг бир қисми ҳисобланиб, бу тизим чиқинди машиналари учун самарали маршрут яратади.

Бу эса фақат ускуналар қисмидир. Энг асосийси экотизимдаги ресурсларни бошқаришнинг умумий ечимини яратиш ҳисобланиб, янги лойиҳалар ва стартаплар (улар хозирда 6500дан ортиқ) яратилишига ёрдам беради ҳамда аҳоли, тадбиркорлар ва шаҳар маъмуриятининг бир ёқадан бош чиқаришига сабаб бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг