Ангела Меркель ягона Европа армиясини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади

0
2030

Германия канцлери Ангела Меркель Франция президенти Эммануэл Макрон таклиф этган ягона Европа армиясини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда 13-ноябрь, сешанба куни AFP хабар бермоқда.

Страсбургдаги Европа парламентида сўзга чиққан Меркель, «ҳақиқий Европа армиясини яратадиган стратегия ишлаб чиқишга» чақирди. Канцлер нутқини депутатлар бир вақтнинг ўзида ҳам қарсаклар ва хуштаклар билан қарши олишди.

Меркель Европа депутатларига, Европа комиссияси бошлиғи Жан-Клод Юнкернинг тўрт йил аввалги сўзларини эслатди: «Европа армияси- Европа давлатлари ўртасида ҳеч қачон уруш бўлмаслигини дунёга кўрсатиши мумкин».

6 ноябрь куни “Европа 1” радиосида Франция президенти Эммануэл Макрон ЕИга европаликларни турли хил хавф-хатарлардан, шу жумладан Россиядан ҳимоя қилиш учун, Қўшма Штатлардан мустақил равишда ўз армияси бўлиши хақида баёнот берди.

Бу ғояга АҚШ президенти Дональд Трамп қарши чиқмоқда. Бундан ташқари, ягона Европа армиясини яратиш НАТОга ташвиш уйғотади.

Ангела Меркель сешанба куни қилган баёнотида, «Бу НАТОга яхшигина қўшимча бўлиши мумкин, ҳеч ким бизнинг муносабатларимизни савол остига қўймоқчи эмас» деди.

Бироқ, Германия канцлери бундай армияни қачон ташкил қилишни ёки уни қандай ташкил этиш борасида аниқлик киритиб ўтмади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг