Ангела Меркель расмий ташриф билан Россияга боради

0
1977
Reuters

Германия канслери Ангела Меркель жорий йилнинг 11 январида Москвага ташриф буюриб,  Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Кеча, 6 январда Меркелнинг матбуот котиби Штефен Зайбертнинг хабар беришича, Германия канслери Путин билан ҳозирда бўлаётган халқаро муаммоларни муҳокама қилади. Бу масалаларга Сурия,  Ливия,  Эрон,  Ироқ,  Украинадаги вазият ва икки давлатнинг ўзаро муносабатлари киради.

Зайберт «Россия жаҳон саҳнасида муҳим ўринни эгаллайди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида дунёдаги низоларни ҳал қилишда жуда зарурдир», дедя қайд этган.

Германия айни пайтда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси ҳисобланади.  Москвада Меркелга Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас ҳамроҳ бўлади,  деб қўшимча қилди Зайберт.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг