Хитой – алкоголь сабаб ўлимларнинг кўплиги жиҳатидан энг етакчи давлатдир, дея маълум қилмоқда The Global Times сайти.
Маълумотларга кўра, 2016йилнинг ўзида мамлкатда алкоголь туфайли ҳалок бўлганлар сони 59 минг аёл ва 650минг эркакни ташкил қилган.
Рўйҳатнинг иккинчи ўрнини Ҳиндистон эгаллади. Бу ерда бир йилда 42 минг аёл ва 290 минг эркак алкоголь сабаб вафот этган.
Рейтингни учинчи ўрнини Россия эгаллаб турибди. Бу ерда 2016 йилнинг ўзида мазкур зарарли одатдан 43 минг аёл ва 180 минг эркак вафот этган.
Тадқиқот ҳулосасига кўра, алкоголь – сайёрамиздаги ҳаёт учун энг ҳавфли бўлган омиллардан бири бўлиб, уни истеъмол қилувчиларнинг сонини ошиши билан жамиятда ўлимлар сони, турли касалликлар, хусусан онкологик хасталикларнинг сони ортиб боради.