«Алибобо ва қирқ қароқчи» фильмининг туғилиши

0
2491
Очиқ манбалардан олинган коллаж

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли кинорежиссёр Латиф Файзиев жуда кўп давлатларда бўлган. У кўрган-кечирганларини жуда қизиқарли ҳикоя қилар, таасуротларини одамларга бажонидил улашар эди. У 1956 йилда сеҳрли диёр Ҳиндистонга боради. У бу мамлакатни севиб қолган эди. Ва унда шарқий эртак асосида рақс ва ашулалар билан катта фильм ишлаш ғояси пайдо бўлади. Кинофестивалларнинг бирида Латиф Файзиев ҳинд киносининг афсонаси, Раж Капур билан танишади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби,таниқли режиссёр Латиф Файзиевнинг энг орзуси ҳам ҳинд киночилари билан ҳамкорликда фильм суратга олиш эди. Ниҳоят, ўтган асрнинг 70чи йиллари бошида шундай имконият “Тожикфильм” киностудиясида ишлаб юришга мажбўр бўлган йиллар , “Ганг узра тонг” фильмини суратга олиш тараддудида пайдо бўлди.

Шунда Латиф Файзиев “ЕАGLE FILMS” киностудиясининг эгаси, продюсер Факирчанх Меҳра ва унинг ўғли режиссёр Умеш Меҳралар билан ҳамкорликда “Минг бир кеча” номли араб эртаклари асосида Али бобо ва 40 қароқчи саргузаштларини ифода этувчи фильм яратиш тўғрисида фикр алмашишади.

Аслида, азалдан араб эртаклари киночиларнинг туганмас ижод манбаи бўлиб келан. Биргина Али бобо саргузаштлари ҳақида Америка, Япония ва Европа киночилари томонидан 20 дан ортиқ бадиий фильмлар яратилган. Масалан, машҳур француз режиссёри Жак Беккер 1954 йили таниқли актёр Фернандел иштирокида “Али бобо ва 40 қароқчи” номли фильмни суратга олган. Биргина Ҳиндистонни ўзида эса шу мавзу буйича 8 та фильм суратга олинган.Бу эса табиийки, Латиф Файзиев зиммасига катта масъултиятни юкларди.

Шу боисдан бўлса керак, фильм олиш фикри туғилганидан то суратга олиш майдонида “мотор” сўзи янграгунга қадар ташкилий ишлар учун нақ 5 йил вақт кетди. Ва 1976 йилда ҳинд киносанъаткорлари билан хамкорликда рангли-мусиқали “Алибобо ва қирқ қароқчи” фильми суратга олинади.

Шу боис, икки томон ижодкорлари орасида ҳар бир эпизод, персонаж ва кадр устида қизғин мунозаралар бўлди. Оқибатда тавсия этилган олти сценарийдан биттаси танлаб олиниб, суратга олиш ишлари бошланади.

Аслини олганда Латиф Файзиев кўп йиллардан бери Заҳириддин Муҳаммад Бобур тўғрисида фильм олишни режа қилиб юрган бўлади. Тақдир тақозоси билан Али Бобо ва 40 қароқчи фильмни олиш истаги пайдо бўлади.

Маълумки,эртакдаги воқеалар Хуросоннинг ҳунармандлар шаҳри Гулободда бўлиб ўтади. Ҳинд режиссёри Умеш Меҳра, сценарий муаллифлари Борис Сааков ва Лата Бакши билан келишган ҳолда эртакни Али бобонинг акаси Қосимнинг севгилиси Фотима, карвонбоши ва ғор париси образлари билан бойиталадилар.

Маржона образи эса қайта ишлаб чиқилади. Асосий роллар ижрочилари ҳақида ҳам тортишувлар анча бўлади. Ҳиндистонликлар фильмнинг тижорат томонини уйлаб, барча бош ролларда ҳинд актёрлари бўлишини ҳоҳлашса, бироқ Латиф Файзиев уларнинг юлдузларидан қолишмайдиган маҳоратли актёрларимизни кўпроқ жалқ қилишга ҳаракат қиларди.

Шу тариқа “Киноактёр” студиясининг деярли барча актёрлари фильмга жалб қилинади. Ўша даврдаги Иттифоқ кино раҳбарларининг тавсияси билан Гулобод ҳокими ва қароқчилар бошлиғи Абу Ҳасан ролига Ролан Биков таклиф этилади. У эса ўзи банд бўлган кадрларга ўзи режиссёрлик қилишини ва аёли Елена Санаева учун ҳам қўшимча роль киритилишини шарт қилиб қўяди. Шу тариқа ғор париси роли пайдо бўлади.

Аслида Фотима ролига Дилором Қамбарова таклиф этилганди,аммо унинг ҳомиладорлиги туфайли бу ролни ҳинд актрисаси Занат Омон уйнади. Фильмдаги барча қўшиқларни машҳур кадр ортидаги ҳинд хонандаси Лата Мангешкар ижро этган.

Фильм рассом Эмонуэль Калонтаров эскизлари асосида, моҳир оператор Леонид Травицкий томонидан “Ўзбекфильм” павильонида қурилган Гулобод шаҳрида, қароқчиларнинг тўплаган бойлиги эса Тожикисионнинг Варзоб ғорида,отлиқ юришлар Қорақумнинг ловуллаган барханларида, Чимён, Ангрен ва Чирчиқ дарё соҳилларида, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида, ўттиз фоизи эса Ҳиндистонда суратга олинади.

Фильм экранларга чиққанига 41 йил бўлган бўлса ҳам томошабин уни ҳар гал қайта-қайта кўраверади.

“Али бобо ва 40 қароқчи” фильми ўша йиллари “Ўзбекфильм”да суратга олинган 12 та тўла метражли бадиий фильмлар орасида кўлами ва шуҳрати буйича тенгсиз эди.Фильмни суратга олиш жараёнида юзлаб либослар тикилди, қиличлар ясалди, минглаб камон ўқлари ва тилла тангалар тайёрланди.

«Али бобо ва 40 қароқчи» фильмини 1980 йилнинг ўзида 80.000.000 миллион томошабин кўрди. Биргина Ҳиндистоннинг ўзида фильм эллик хафта узлуксиз намойиш этилган.

“Али бобо ва 40 қароқчи саргузаштлари” фильмининг нусхалари муддатли шартларда , рус, инглиз ва ҳинд тилларига дубляж қилиниб, “Совэкспортфильм” ташкилоти орқали 60 та мамлакатга сотилган.

“Али бобо ва 40 қароқчи” фильми фақат 2008 йилга келибгина Ўзбекистон телевидениесида кадр ортидан ўзбек тилига таржима қилинган. Дубляжни эса “Yoshlar” телеканалининг ўша пайтдаги тажрибали дубляж студиясидаги олий тоифали режиссёри Баходир Қосимов томонидан амалга оширилган. Фильмнинг рус тилидаги талқини дубляж режиссёрини қўлига тушиб колади, сўнгра фильмни ўзбек тилига дубляж қилиб, ҳалқга тақдим этадилар.

Ёкуб Аҳмедов ва Хамза Умаровларга ҳам бошқа актёрлар овоз берган. Лекин ўша Ёкуб Аҳмедовни овозига якин бўлган овозни чиқариб, ишлашга ҳаракат қилганлар. Устозни овозини диапазонларига ўхшаб кетадиган овозни танлаб қайта дубляж қилинган.

Бу фильмни синхрон эмас, ярим синхрон, яъни ярим овозда дубляж қилинган. Фильмни тўлақонли дубляж қилиш учун эса алоҳида ёзилган шавқинлар, мусиқалар керак бўлади.

“Ўзбекфильм”да шундай алоҳида ёзилган бўлиши мумкин эди, лекин Баҳодир Қосимовнинг қўлида эса йук эди. “Али бобо ва 40 қароқчи” фильмини ўзбекча овозини қидириб топа олмаганликлари боис, бу фильм ўзбек тилида бўлмаган. Ўша фильмда роль ижро этган актёрлар билан маслаҳатлашганларида, кўпгина саҳналари Ҳиндистонда олинганлиги сабабли, ўша Ҳиндистонда қолиб кетиб, бу ерга олиб келинмаган экан.

Дубляжда актёрлардан Афзал Рафиқов, Ойбарчин Бакирова, Маҳмуд Исмоилов, Санжар Саъдуллаев, Дилдора Рустамова, Боир Холмирзаев ва Қаҳрамон Хайитовлар овоз беришган.

«Али бобо ва 40 қароқчи» фильми суратга олинаётганда икки талқинда олинган, яъни Латиф Файзиев ва Умеш Меҳралар фильмни икки вариантда суратга олганлар. Бутун дунё прокатига чиққан фильмда бор йўғи «Khatouba», «Qayamat» ва «Af ja sar-e-bazar» қўшиқлари ўрин олган бўлса, Умеш Меҳра томонидан суратга олиниб, Ҳиндистонни ўзида намойиш этилган фильмда эса яна қўшимча иккита «Jadugra jadu kar jay» ва «Sare Shaher men» қўшиқлар ҳам мавжуд эди. Иккала фильм ҳам бир биридан анча фарқ қилади. Ҳинд талқини, СССР прокатига чиққанида кўра 24 дақиқа вақти кўпроқдир.

Ва айнан ҳинд талқинидаги фильм эса биринчи марта 2018 йилда «Мilliy» телеканалида Янги йилнинг биринчи куни тақдим этилган. Фильм бу сафар ҳам дубляж режисёри Баҳодир Қосимов томонидан амалга оширилган.

1980 йили Душанбеда Бутуниттифоқ кинофестивалида нақ 13 мукофотни ҳамда 1981 йилда эса Белграддаги кинофестивалда мукофотларни қулга киритган.

1979 йили экранга чиққан «Али бобо ва 40 қароқчи» фильмини суратга олишда 3 миллион 200 минг сўм сарф харажат қилинган бўлса, 1 миллиард 200 миллион сўм соф даромад олиб келди. Ҳамкорликнинг бундай муваффақиятли натижасидан кейин режиссёр ҳинд ҳамкасблари билан ҳамкорликни давом эттирди ва яна иккита “Севги афсонаси”, “Чангалзор қонуни” каби бадиий фильмларни суратга олди.

Ҳабибулло Абдулмажиднинг “Олис юлдузлар шуъласи” китоби асосида Насриддин Асриддинов тайёрлади 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг