Ироқнинг диний раҳнамоси Али ас-Систаний мамлакат ҳукуматини зудлик билан ислоҳотларни бошлашга ва сайловлар ўтказишга чақирмоқда.
«Сайлов тўғрисидаги қонунни имкон қадар тезроқ қабул қилиш жуда муҳим … мамлакат улкан инқироз ёкасила», деди ал-Систани Карбалодаги баёнотида.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ироқ 2003 йилда Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан бери илк бора бу қадар кенг кўламдаги йирик норозилик намойишларига дуч келмоқда. Октябр ойининг бошидан бери 329 Ироқ фуқароси тартибсизликлар қурбони бўлди.