«Ал-Қоида» етакчиси Завоҳирий АҚШ томонидан Афғонистонда ўлдирилди

0
202
Фото: Reuters

Қўшма Штатлар ҳафта охирида Афғонистонда уюштирган зарба натижасида “Ал-Қоида” етакчиси Айман аз-Завоҳирийни ўлдирди, дея баёнот берди душанба куни президент Жо Байден.  2011 йилда ўлдирилган  Усама бин Лодиндан кейин жангарилар гуруҳига берилган энг катта зарба бўлди, дейди АҚШ Президенти.

Келиб чиқиш Мисрдан бўлган, асли касби жарроҳ Завоҳирий боши учун АҚШда 25 миллион доллар мукофот белгиланган эди. Уни 2001 йил 11 сентабрда 3000 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган ҳужумларни мувофиқлаштиришга ёрдам берган, дея айб қўйишган.

Исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийларининг айтишича, Завоҳирий якшанба куни эрталаб соат 6:18 да (Гринвич бўйича 01:48) Афғонистон пойтахти Кобулга АҚШнинг учувчисиз учоқлари томонидан берилган зарба натижасида ҳалок бўлган.

«Мана адолат ҳам қарор топди ва террорчиларни бундай етакчиси энди йўқ», деди КОВИД-19 дан тузалиб чиқаётган Байден Оқ уйдан туриб берган баёнотида. “Қанчалик узоқ давом этмасин, қаерга яширинманг, агар халқимиз учун таҳдид солсангиз, Америка Қўшма Штатлари сизни топиб, йўлдан олиб ташлайди”, дейди Байден.

АҚШ разведкаси кўплаб разведка маълумотлари орқали «юқори даражали ишонч» билан ўлдирилган шахс Завоҳирий эканлигини аниқлади, деди журналистларга маъмуриятнинг юқори мартабали амалдорларидан бири. У Кобулдаги бошқа оила аъзолари билан бирга бўлган «хавфсиз уй» балконида ўлдирилган. Бошқа қурбонлар бўлмаган.

Байденнинг айтишича, Завоҳирий АҚШ “Коул” ва АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарига ҳужум уюштирган ёки асосий рол ўйнаган экан.

“Завоҳирий АҚШ даги айрим шахсларга, АҚШ манфаатлари ва миллий хавфсизлигига фаол таҳдид солишда давом этиб келди”, деди Оқ уй расмийлари матбуот анжумани чоғида. «Унинг ўлими «Ал-Қоида» учун жиддий зарба бўлиб, гуруҳнинг фаолият қобилиятини пасайтиради», дея қўшимча қилди расмий.

Сўнгги йилларда Завоҳирийнинг ўлими ҳақида бир неча бор миш-мишлар тарқалган эди ва узоқ вақт давомида унинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОЛИБОННИ МАЛОМАТ ҚИЛИШ

Дрон ҳужуми 2021 йил августида АҚШ аскарлари ва дипломатлари мамлакатни тарк этганидан кейин Афғонистон қаратилган биринчи АҚШ зарбасидир. Бу ҳаракат Вашингтоннинг Қўшма Штатлар ҳарбий иштирокисиз ҳам Афғонистондан келадиган таҳдидларга қарши курашиши мумкинлигидан далолат беради.

Унинг ўлими шунингдек Толибон 2021 йил августида Кобулни эгаллаб олганидан кейин Завоҳирийга бошпана берганми ёки йўқми деган саволларни ҳам туғдиради. Оқ уй расмийси Толибоннинг юқори мартабали мулозимлари унинг шаҳарда эканлигидан хабардор бўлишганлигини ва Қўшма Штатлар Толибондан Ал-Қоида жангчиларининг мамлакатда қайта тикланишига йўл қўймаслик ҳақидаги келишувга риоя қилишини кутаётганини айтди.

“Толибон ал-Қоида террорчиларига хавфсиз бошпана бермасликка дунёни ишонтирганидан кейин, ал-Завоҳирий Кобулда пайдо бўлгани учун ҳам жавоб бериши керак”, – деди Вакиллар палатасининг разведка бўйича доимий қўмитаси раиси Адам Шифф.

Толибон вакили Забиулла Мужоҳид зарба берилганини тасдиқлади ва бу ҳаракатларни “халқаро тамойиллар”нинг бузилиши сифатида кескин қоралади.

Завоҳирий бир неча йиллардан кейин Ал-Қоида етакчиси сифатида унинг бош ташкилотчиси ва стратеги сифатида ўрнини эгаллаб келаётган эди. Бироқ унинг харизмаси ва рақиби бўлган ИШИД жангчилари билан рақобатлашолмаганлиги туфайли унинг Ғарбга ҳалокатли ҳужумларни руҳлантириш қобилиятини чеклаб қўйган эди.

Osama bin Laden with advisor Ayman al-Zawahiri during interview
Усама бин Лодин ўзининг маслаҳатчиси, ал-Қоида тармоғига алоқадор мисрлик Айман ал-Завоҳирий билан покистонлик журналист Ҳамид Мир (расмда йўқ) билан суҳбат чоғида Dawn нашри томонидан 2001 йил 10 ноябрда тақдим этилган суратда ўтирибди.  Ҳамид Мир// REUTERS /Файл фотосурат

Қонун чиқарувчи- республикачи ва демократ бу операцияни олқишлашди.

«Дунё усиз хавфсизроқ ва бу зарба 11-сентабр воқеалари учун масъул бўлган ва АҚШ манфаатларига таҳдид солаётган барча террорчиларни овлашга содиқлигимизни кўрсатади», – деди республикачи сенатор Марко Рубио.

АҚШ томонидан қидирув эълон қилинишидан олдин Завоҳирий Покистоннинг қабилавий ҳудудида ёки Афғонистонда бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Апрел ойида эълон қилинган видеода у ҳиндистонлик мусулмон аёлни исломий рўмол ўраш тақиққа қарши чиққани учун мақтаган, кейинчалик унинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди.

АҚШнинг юқори мартабали расмийси Завоҳирийнинг топилиши терроризмга қарши курашдаги машаққатли меҳнат натижаси эканини айтди. Бу йил Қўшма Штатлар Завоҳирийнинг рафиқаси, қизи ва болалари Кобулдаги хавфсиз жойга кўчиб ўтганини ва кейин Завоҳирий ҳам у ерда эканлигини аниқлади, дейди АҚШ расмийси.

“Завоҳирий воқеа жойига етиб борганидан кейин биз унинг “хавфсиз уй”дан чиқиб кетганини билмаймиз”, деди расмий. У балконда бир неча бор кўриниш берган ва оҳир-оқибат ўша ерда бўлган пайтида ўлдирилган. Расмийнинг сўзларига кўра, у уйдан видео суратга олишда давом этган ва уларнинг баъзилари ўлимидан кейин оммага эълон қилиниши мумкин экан.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Байден разведка маълумотларини текшириш учун расмийларни тўплаган эди. Май ва июнь ойларида у бундан хабардор бўлиб турган ва 1 июлда разведка идораси раҳбарлари томонидан таклиф қилинган операция ҳақида хабардор қилинганди. 25 июль куни у янгиланган ҳисоботни олди ва имконият пайдо бўлиши биланоқ зарба беришга рухсат берди, дейди маъмурият расмийси.

Якшанба куни эрта тонгда Кобулда кучли портлаш содир бўлди.

Reuters Graphics
Reuters жадвали

“Шерпурдаги уйга ракета келиб тушди. Қурбонлар йўқ, чунки уй бўм-бўш эди”, — деди аввалроқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такор.

Толибоннинг исмини ошкор қилмаслигини сўраган манбасига кўра, ўша куни эрталаб Кобул узра камида битта дрон учиб ўтгани ҳақида хабарлар келган.

Rewards for Justice веб-сайтидаги хабарга кўра, Завоҳирий “Ал-Қоида”нинг бошқа юқори мартабали аъзолари билан биргаликда 2000 йил 12 октабрда Ямандаги АҚШнинг “Коул” ҳарбий-денгиз кемасига ҳужумни режалаштирган, натижада 17 америкалик денгизчи ҳалок бўлган ва 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.

У 1998 йил 7 августда Кения ва Танзаниядаги АҚШ элчихоналарига 224 кишининг ўлими ва 5000 дан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган портлашларда иштирок этганликда айбланган.

2001 йил охирида АҚШ бошчилигидаги кучлар 11 сентабр ҳужумлари ортидан Афғонистонда Толибон ҳукуматини ағдарганида бин Лодин ҳам, Завоҳирий ҳам ҳибсдан қочиб қутулган эди.

Манба

 

Мулоҳаза

Дунёга ва умуман инсониятга таҳдид солаётган терроризм ҳақида оҳирги йиллар давомида шунчалик кўплаб ахборотлар берилдики, натижада дунёдаги энди ривожланаётган мамлакатлар ёки учинчи дунё мамлакатлари ҳам бу иллат таърифини яхшигина ўзлшатириб олишди. Балки бугун геосиёсий майдонда еткачилик қилаётган мамлакатлар булар ҳақида билиб олиши ёки англаб етиши учун маълумотлар кўлами озлик қилаётгандир?! Аммо замонавий дунёга, мамлакатлар ва умуман инсоният хавфсизлигига каттароқ таҳдид солаётганлар аслида ким ёки қайси давлатлар эканлигини бутун сайёрада яшовчилар аллақачон билиб олишди. Фақат буни очиқ ва кенг тарзда эътироф этиш қолди халос. Умид қиламизки, дунёҳамжамияти минбарларида, нуфузли ОАВларда, халқаро инсонпарварлик ташкилотлар лойиҳаларида нафақат локал миқёсдаги террор таҳдидлари ҳақида, балки сайёрамизга ядро қуроли билан таҳдид солаётган глобал терроризм ҳақида ҳам очиқ, кенг фикр-мулоҳазалар юритилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг