Нью Йорк Таймс томонидан хабар берилган ушбу йиғилиш, “Кремний Водийси”нинг кам муҳокама қилинадиган, лекин энг узоқ фаолият юритадиган ташкилот- биржа зарарларини қоплаб берадиган ташкилот томонидан ташкиллаштирилган эди. Бир неча ўн йилликлар давомида технология компаниялари ўз ҳодимларини, компаниянинг акцияларини бериш орқали мукофотлаб, ўзига жалб этиб келган.
Янги ташкил этилган компаниялар учун, бу усул янги ишга қабул қилинган ҳодимлар учун ваъда қилинаётган, лекин дарров тўлаб берила олинмайдиган миллионлаб пулларни бериш ваъдасини бажариш учун бир вариант бўлиб хизмат қилади, чунки акциялар бериб юборилаётган пайтда унинг қиймати баланд бўлмайди; уларнинг қиймати компания етилганда миллионлаб долларга тенг бўлиши мумкин.
Аллақачон ташкил этиб бўлинган компаниялар учун бу усул камёб бўлган қобилият эгаларини ўз томонига оғдириб олиш ва рақиб компаниядан тортиб олишни ва қобилият эгаларининг садоқатини мустаҳкам, аммо ойлик маоши миқдорини кам қилиб ушлаб туриш услубидир.
Бироқ, бу акция улашиш услубининг қора (салбий) тарафи ҳам мавжуд ва баъзи бир технология соҳаси вакиллари бу ҳақида очиқ гапира бошлашди. Улар бу услубни, бу соҳанинг ички, яъни ошириб юборилган яшаш нархи ҳамда хилма-хилликнинг етишмовчилиги каби муаммоларни ҳаддан зиёд салбий тасвирлаб юборишда айблашмоқда.
Бунданда ёмони, уларнинг фикрича, бу нарса баъзи бир Техно Компанияларининг энг маъсулиятсиз ҳатти-ҳаракатининг ортида турган сирли турткиси бўлган ва бу ҳолатни ўрганиш қандай қилиб ижтимоий соҳаларга қайғурадиган идеалист одамлар билан тўла бу соҳа, дунё бўйлаб бундай тўс-тўполонни келтириб чиқарди экан, деган жумбоққа жавоб берган бўларди.
Агар юқоридаги фикр тўғри бўлса, бу акция улашиш услуби ундан маззаҳўрак бўлиб фойдаланаётганлар учун бир ажойибот ёки “Кремний Водийси”даги ишчиларга бериладиган ғалати бонус эмас, балки тезкор ислоҳатга муҳтож хавфли ҳодисадир.
“Мукофотлаш орқали корпорациялар ўз ҳодимларига, уларнинг фикрича нима муҳимлигини кўрсатишади,” – дейди яқиндагина акция билан мукофотлаш “Кремний Водийси”нинг “ифлос” сирларидан бири эканлигини эълон қилган Фейcбукнинг собиқ бош хавфсизлик хизмати ҳодими ва ҳозирда Стенфорд Университети профессори Алекс Стеймос.
“Бош Ижрочи Директорнинг нима дейиши муҳим ва бу мукофот тузилмаси ундаётган ҳолат билан мос келиши зарур. Ва қачонки номутаносиблик содир бўлса, “демак, сени айтишинг бўйича сен хавфсизлик ҳақида қайғурасан, лекин бу билан сен менга фойда келтирмаяпсан, каби ғалати ҳолатларга дуч келинади. Бу ҳолат одамлар учун жуда ҳам чалкаш тус олади.”
Акция мукофотлари хилма-хил шаклда бўлади ва баъзилари бошқаларидан анчагина чалкашроқ. Биринчи тури, дейди ихтисослиги акция пакетларини тузиш ва улар борасида келишувлар олиб бориш бўлган Пало Алтонинг юристи Мери Рассел, компания асосчилари томонидан тўлалигича эгалик қилинаётган компания улушидир. Улар бу акцияларни йўқ жойдан ясашади ва бошида бу акциялар ҳеч қандай қийматга эга эмас бўлади.
Кейинчалик, ишчи ҳодимларга одатда акция сотиб олиш ҳуқуқини берилади ва бу ҳуқуқ уларга келажакда компания акцияларини бу ҳуқуқ берилган пайтдаги нархида сотиб олиш учун имкон бўлади. Оҳирги шакл эса чекланган акция бирликари бўлиб, бу акция ишчи ходимларга текинга ва махсус белгиланган миқдорда, ушбу ишчиларнинг компания билан қолган ҳар бир йили учун берилади. Ушбу рағбатлантирув шакли катта компаниялар томонидан улуш сотиб олиш ҳуқуқини шубҳали мукофот дея таърифласа бўладиган пайт, яъни компания акциялари етарлича кўтарилган пайтда берилади.
Бу ва бу каби мукофотлар янги ҳодимларга ушбу ташкилотга аъзо бўлганликлари учун бонус сифатида, айни пайтдаги ишчилар учун эса яхши натижалари учун рағбат сифатида ёки ҳатто бошлиқларга уларнинг ушбу рағбатларнинг найранг эканлгини сездирмаганликлари учун “елкасига секин уриб қўйиш” сифатида (усулида) берилади. Кўп ҳолатларда бу рағбатлантирув ҳодимнинг белгиланган маошига тенг ёки ундан кўп бўлади.
Технологиялар бўйича компаниялар зарарли рағбатлантирувчи омилларни яратади, бу ўз навбатида гендер ва ирқий тенгсизликларни кучайтиради, ва ҳар бир муваффақиятли компаниянинг бир нечта эрта бой бўлган жуда бой ходимлари бор, улар буни ўзлари қўлга киритган деб ҳисоблашади, лекин улар барчанининг наздида лотерея ғолиблари деб ҳисобланади.
Сизнинг соҳагиздаги ҳар ким биладиган, лекин сизнинг ишингиздан ташқаридаги кимдир эшитса жанжал чиқадиган найранг сир нимада?
[INTEL FC Stone] аналитиги Винчент Делуард томонидан келтирилган маълумот ушбу рағбатларнинг тўлиқ кўламини яққол очиб беради. Унинг ёзишича 2017-йили тўққизта техно гигант акция билан рағбатлантиришга бутун бошлик Хорватия ҳукуматининг йиллик бюджетини сарфлашган. 2007-йилдан бери Apple ўзининг рағбатлари сонини қийматини 2869 донага оширган бир пайтда Googleнинг кўрсаткичи 1469 донага ошди ва Аmazonнинг кўрсаткичи ақлбовар қилмас- 3534 донага ошди.
Бу рақамлар ўсиб бораётган улуш нархларининг ножўя таъсири эмас; жаноб Делуарднинг ҳисоб-китобларига кўра, компанияга қараб ҳодимларга берилган компания улушлариниг умумий қиймати бу компаниян акцияларининг асл қийматига нисбатан 1.7 баробардан 7 баробаргача тезроқ ўсган. Бу рақамлар технология гигантлари янги рағбатлар компания акцияларини қийматини тушириб юборишини олдини олиш мақсадида сарфлашга мажбур бўлган улкан ва кундан-кун ўсиб бораётган пул миқдорларини ўз ичига олмайди.
Блинд(Кремний Водийси ишчилари томонидан ўзлари ишлайдиган компаниялар ҳақида очиқ суҳбатлашадиган аноним чат дастурий таъминоти)да, “ТC” – умумий рағбат энг кўп муҳокама қилинадиган мавзудир. Фойдаланувчилар қанча улуш олаётганларини солиштирадилар, қандай қилиб кўпроқ олиш ҳақида маслаҳат сўрайдилар, уни қандай қилиб ишга қабул қилинаётганда максималлаштириш устида режа тузишади ва бир бирларини улушинг йўқ деб масхара қилишади.
“Мен бу даражаларга кўтарилиш учун нима қилишим керак?!” сўради солиштирув чат(бўлими)да фойдаланувчилардан бири. “Сизларнинг нечтангиз эртага Lyft миллионерлари бўласиз? деб Мартда улашиб таксида юриш дастурий таъминоти омма эътиборига ошкор қилинишидан бир оз олдин бир фойдаланувчи.
Нимага Блинд(Блайнд) фойдаланувчилари ўз рағбатлари ҳақида қаттиқ қайғуришади деган саволга фойдаланувчилардан бири “Юқорироқ рағбат = озодликдан баҳраманд бўлиш учун тўпланган вақт. Агар сен ўртача рағбат миқдори билан 59 ёшингача ишлаб озод бўлишни хоҳламасанг, мен айтадиган ягона гап омад сенга дейиш бўлади холос.” Маслаҳат сўраган янги фойдаланувчилар одатда “Умумий рағбат, йўқса йўқол “ деган қўрс жавобни олишади.
Нимага бу қолганларимиз учун муаммо? Чунки, дейди жаноб Стамос(Stamos), ҳодимларга очиқ савдо қилинаётган акцияларни бериш уларнинг тўловларини ҳар қандай аҳлоқий вазифалардан узиб қўяди ва уни тўғридан тўғри иқтисодий бозорга боғлаб қўяди. “Компаниялар чекланган улуш бирликларини беришда давом этаркан, улар ҳодимларни маъсулиятли ишлашга руҳлантирадиган рағбатларнинг таъсири анчагина чекланган бўлади чунки улар бонус (рағбатлантириш) тизимини Уол Стрит (Wаll Street)дан олган бўлишади,” – дейди у.
“Бозор шуни кўрсатдики улар ижтимоий маъсулиятлари ҳақида қайғуришмайди – улар фақат чоракликдаги сонлар қандай кўриниши ҳақида қайғуришади ва келажакдаги фойдаларга берилган кўрсатмаларга эътибор беришади холос…бу бизнинг дунёни яхши томонга ўзгартириш фикримизга тескари, биз қуйи Манҳеттан мактабини ёки Лондон Шаҳри макатибини мисолида яхши компания қандай бўлишини кўраяпмиз. Бу ерда манфаатдор одамларга фойда қайтаришдан кўра кўпроқ маъсулият мавжуд.”
Крис Эберле(Chris Eberle), кўплаб “яширинча баракалла” мазмунидаги рағбатлантиришларни олган ва берган Фаcебоок собиқ раҳбари юқоридаги фикрга қўшилади. “Қачонки рағбатлантириш улуш ҳисобида амалга оширилса, Уол Стрит(Wаll Street)га нима муҳимлиги асосий мазмунни касб этади. Фаcебоокда бу ҳолат ишчиларни унинг асосий кўрсаткичлари бўлган фойдаланувчилар сони ва уларни Фаcебоокда кўпроқ қолишини таъминлашга яқиндан эътибор бермаслигига олиб келди.
“Ушбу ишларни қилмаслик тўғридан тўғри асосий мақсадга ва инсоннинг пул топишга бўлган психологик имкониятига қарши боради,” – дейди у. Можаролар бошланганда ҳодимлар бу ҳодисанинг натижаларидан ҳимоя қилинди, чунки Уол Стритга бу нарсани фарқи деярли йўқдек туюлган эди.
Иккала шахс ҳам акция йўли билан рағбатлантиришни ҳодимларга доимий руҳий босим яратиш сифатида таърифлади. “Мен ҳеч қачон одамлар фойдага таъсир ўтказиш мавзусида суҳбат қураётган давранинг бир қисми бўламаганман,” – дейди жаноб Стеймос. “Бу нарса ҳамма ҳодимларнинг ҳам ўй-ҳаёлида бўлганлиги аниқ. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди.”
Ҳозирда мавжуд бозорлардаги қисқа муддатликка курашиш учун ўзининг шахсий биржа бозорини қуришга ҳаракат қилаётган стартап маслаҳатчиси Эрик Раес Стеймосдан ҳам кескинроқ фикрда. “Бу компаниялар бирлашган маълумотлар тизимини ҳар куни ўқийдиган қисқа муддатли акцияга эга бўлган минглаб ўрта поғонадаги менежерларга эга ва бу менежерлар маълумотлар тизими уларга нима қилиш кераклигини айтади деб ўйлашади,” –дея у ҳикоя қилади. “Кейин улар қандай қилиб муаммога дуч келишига қизиқасан киши, яқинда бўлгани каби. Менимча бунинг сабаби аниқ ва равшан.”
Жаноб Эберл ёрқин мисол келтиради. 2015-йили унинг гуруҳи, у пайтлар табиатан деярли сиёсий бўлмаган ёлғон хабарлар билан курашиш режасини ишлаб чиқишган эди. Муаммо шундан иборат эдики, ёлғон янгилик тарқатувчилар Фаcебоокка унинг реклама хизмати орқали ўзларининг ҳикоясини тарғибот қилиб бериши учун кўп миқдорда пул тўлаб келаётган эди. Жаноб Эберлнинг гуруҳи- сиёсий гуруҳ ва рекламалар савдоси гуруҳи ўртасида бўлган уч-томонлама муҳокама тез орада қизғин тус олди.
“Ушбу мижозларга ўзгарувчан раағбат орқали бириктириб қўйилган савдо агенти табиийки қўрқиб кетди,” дейди жаноб Эберл. “У асабийлашади чунки сиз унинг тўлов чекини титкилайсиз. У кейин нимага биз бу ҳаром ва енгил йўл билан пул топишга ҳаракат қилаётганимизга қизиқди. “Бу ўз гуруҳидаги энг катта реклама берувчилардан биттаси, “ деди у. Муаммо юқори лавозимлар доирасида муҳокама кўтарилди ва тез орада тинчиб кетди.
Агар бу акцияларни тўлашда ягона муаммо бўлганда эди, эҳтимол, арзимаган бир нечта техник ходимлар уни ўзгартиришга ундалган бўларди. Бинобарин, Кремний Водийси ипотекалари ҳали тўланиши керак, ва Водийда бола парвариши таъминланиши керак. Аммо аслида акция билан рағбатлантириш усули, одатда, технология соҳаси ходимларига уларни ўзлари яхши кўрмайдиган ишга жойлаб қўйиб ва уларни иқтисодий қопқонга тушириш орқали ҳам зарар етказади. Бунинг асосий қўзғатувчи омили албатта акция рағбатлантирилишидир; қоғозда яхши кўринади лекин одатда амалда эса катта қимордир.
Қимматли қоғозлар билан боғлиқ муаммо шундаки, чекланган биржа бирликларидан фарқли ўлароқ, улар текинга берилмайди ва бунинг учун олдиндан тўлов талаб қилинади. «Бу совға эмас,» дейди мисис Расселл. «Бу сармоялаш имконияти ва у қайсидир маънода мураккаб режалаштиришни талаб қилади.» Ишчи ҳодим қанчалик кейин компанияга қўшилса, опцион нархи шунчалик баланд бўлади, ва шу опционларнинг эҳтимолли фойдаси ҳам шунчалик паст бўлиши мумкин – агар компания муваффақиятсизликка учраса ёки унинг улуши нархи тушса, уларга берилган опционлар фойдасиз ҳолатга келиб қолади.
Калифорния штатидаги «Good Technology» кичик компаниясида ишлайдиган ходимлар, компанияларининг Блаcкберрй томонидан сўнгги шахсий баҳолашнинг ярмидан камроғига тенг нархга сотиб олинганлигини афсус билан аниқлашди. Уларнинг акцияларининг баҳоси бир кеча-кундузда ўн баробарга қисқартирилди, лекин уларнинг кўпчилиги акцияларнинг олдинги қийматидан солиқ тўлашган – айрим ҳолларда улар тўлаган солиқларидан ҳам камроқ пул билан қолиб кетишди.
Компания ривожланишда давом этса ҳам, ҳар ким ҳам харажатларни тўлай олмайди. «Сиз ишлатганингиз нархини тўлашингиз керак, шунингдек сиз қарздор бўлиб қолган солиқларни ҳам тўлашингиз зарур,» дейди мис Расселл. Убер опционлардан чекланган биржа бирликларига ўтишдан олдин, у баъзан бир неча кун ичида шошилинч равишда миллион доллар кераклиги йўқса уларнинг опциялари бекор қилинади(муддати ўтади) деган мазмундаги қўнғироқларни қабул қиларди.
Лей Ҳонейwелл, ҳозирда ходимларни онлайн тазйиқлардан(хавфлардан) ҳимоя қилиш учун ишлайдиган Клак компаниянинг собиқ хавфсизлик бўйича менежери аксия опсиясини 19-асрдаги деҳқонларни қайта-қайта корпоратив қарзга тиқиб қўйган Америка компанияларининг дўконларига ўхшатади. Баъзи бир «ярим йиртқич» фирмалар ўз ходимларига ўзларининг акцияларини сотиб олиш учун пул тўлашади, аммо ҳар қандай даромаднинг 50 фоизини олиб қўядилар.
Ушбу ҳолатнинг натижаси аксия опсиясининг мавжуд бўлган ва мавжуд бўлмаган тарафлари ўртасида кескин бўлиниш бўлади. Бази одамлар бу ҳолатдан фойдаланиб қолиш учун илм ва жамғармага эга; жуда ҳам кўплари улар ҳеч қачон баҳраманд бўлмайдиган мукофот усуллари билан алдаб ишга олинмоқда. Қолганлари эса етарлича пул ишлаб топиб ўзларини бу ҳолатдан сотиб олиб чиқиб кетмагунларича қолиб кетишади. Ҳонейwелл ҳонимнинг айтишича кўплаб одамлар охир оқибат ўз оилаларидан қарз олишгача боради ва бу ҳолат авлодий тенгсизликни кучайтиради. Расселл ҳоним бу ҳолатни “бой тоға ечими” деб атайди: ҳамма ҳам бунга эгалик ҳуқуқига эга эмас, кўпчилик эса шунчаки “кетиб қолишга” тўғри келади.
Жаноб Стамос шунингдек акцияни компенсация қилиш бонусини Кремний водийсининг хилма-хилликдаги муаммосига сабабчи сифатида ҳам қисман айбдор деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, «стартап» асосчилари кўпинча «бир-бирлари билан дўст бўлиб, бир-бирлари билан битта мактабга борган дос’тлардир». «Демак, кўриниб турганидек улар деярли фарқли жамоалар эмас.» Уларнинг ёнида ҳар доим «ҳар иккаласи ҳам жуда омадли бўлган – компания асосчиси билан бирга хонадош бўлган, у билан алоқада бўлган инсонлар бўлади. Улар деярли ҳар доим оқ танли кишилардир ва улар лотерея ғолибларидир».
Фақатгина шу оқ танлик бир нечтаси уларни миллиардерларга айланиш учун етарли даражада паст нархда етарлича акцияга эга бўлишади, лекин орадан бир йил ўтгач, асосчилар ўз тармоғидан ташқаридан ишчи ёллай бошлаганларида, элликдан юз маротабагача камроқ олишади. Бу ҳолат шафқатсиз циклни(ҳалқани) келтириб чиқаради: аёллар ва озчиликни ташкил этадиганлар сармоядорлар ва таваккалчи капиталистлар бўлиш эҳтимоли камроқдир, бу аёл ва озчиликни ташкил қиладиганларни молиялаштирилиши камлигини англатади.
Буларнинг барчаси қандай қилиб тузатилиши мумкин? Сан-Франциско, ўз уй-жой бозорига кўпроқ пул оқими кириши эҳтимолидан чўчиб қолиб, компанияларни иш ҳақини бошқа йўллар билан тўлашни рағбатлантиришни ҳамда янги акцияни компенсация қилишга солинадиган янги солиқни муҳокама қилмоқда. Шу билан бирга, Фейсбук ўз ходимларига «асосий ижтимоий муаммолар» ва «одамларнинг ҳаётини яхшилаш» каби янги ўлчамларда силжиш амалга ошириш каби ютуқларига мукофотларни йўлга қўймоқда.
Жаноб Эберле буни маъқуллайди, лекин у буни амалга оширадиган раҳбарлар қанчалик яхши амалга оширса шунча яхши бўлади дейди у: улар даромад ва ишбилармонликнинг эски тушунчалари билан бевосита қарши ишлаш учун етарлоча жасур бўлишлари керак. Жаноб Стамосга кўра, янги бонус усули эски бонуслар каби узоққа чўзилмайди. У чекланган миқдордаги акстия улушларини ходимларнинг иш ҳақининг оз миқдоригача қисқартиришни қўллаб-қувватлайди, бу эса компаниянинг бош директорлари ва уларнинг кенгашлари олдига компенсацияларни беришни қайтариш имконини беради. У стартаплар кенг кўламда тенг бўлмаган акциялар тузилмаларини ислоҳ қилиш ва кейинчалик қўшилганларга уларнинг адолатли улушини беришлари кераклигини айтади.
Бунинг учун, ушбу бозор қатнашчилари тизимни ўзгартириш уларнинг фойдаси учун эканлигига ишонтирилиши керак. Аксарият одамлар, улар нотўғри тизимнинг айбидан фойда кўрган саноқли кишилардан биттаси бўлишларига ишонишлари жуда осон. Жон Стайнбекнинг якуний сўзларига кўра, нафақат америкаликлар, балким, малакали ишчилар визаларига эга этувчилар ҳам, ўзларини «вақтинча хижолатда қолган миллионерлар» деб ҳисоблашади. Ушбу фикр Кремний водийсида қанчалик кучлироқ бўлмасин, бу ерда кўпинча тўғри маънога эга.