Агар Қозоғистон ЕОИИдан чиқиб кетса бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин

0
584
Фото: ratel.kz

Мутахассислар, агар Қозоғистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидан (ЕОИИ) чиқиб кетса бу «ҳалокатли» бўлиши мумкин деб тахмин қилишмоқда.

Каспий қувурлари консорциуми юзасидан келиб чиқаётган вазият Россия-Қозоғистон муносабатларида «тўсиқ» бўлиб қолмоқда. Айнан шу вазият Қозоғистоннинг ЕОИИдан чиқиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Россия учун ҳам, Қозоғистон учун ҳам воқеаларнинг бундай ривожланиши жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. «МК» нашри экспертлар билан Қозоғистон ЕОИИдан чиққан тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида суҳбатлашди.

Агар Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, ўз нефтини экспорт қилишнинг бошқа йўлларини топса, Қозоғистоннинг ЕОИИда қолишга бошқа сабаби бўлмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айнан мана шу уч давлат, яъни, Қозоғистон, Россия ва Белоруссия ЕОИИга асос солишган. Ушбу халқаро ташкилотнинг пайдо бўлишига Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев катта ҳисса қўшган.

Постсовет ҳудудида бундай иқтисодий моделининг яратилиши аъзо мамлакатларга “тўртта эркинлик”ни – товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи ҳаракатини таъминлаш имконини берган. Қўшни ва иқтисодий ҳамкорлар сифатида Россия ва Қозоғистон ўзаро бир қанча имтиёзларга ҳам эга бўлган. Масалан, божхона тўловларининг йўқлиги икки давлатга ҳам иқтисодий фойда келтирган.

Бундан ташқари, иқтисодий интеграция табиий равишда икки давлатнинг сиёсий яқинлигининг ривожланишини таъминлади ва бу бир-бири билан чегараларда хавфсизликни ҳис қилиш имконини берди. Агар, Қозоғистон раҳбарияти бундай “катта” қадамни ташлайдиган бўлса, буларнинг барчаси шунчаки, тарих саҳифаларига айланиши мумкин.

Қозоғистонлик сиёсатшунос Толганай Уметалиева «МК» нашрига берган интервьюсида Қозоғистоннинг EOИИни тарк этса нималарни йўқотиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурларини ошкор қилди.

Ҳозирги вазиятда Қозоғистон ЕОИИдан чиқишдан қай даражада манфаатдор?

– Ҳозир Қозоғистон Россия билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш учун Евроосиё Иттифоқидан чиқиши даргумон. Бу ёғи Қозоғистондаги вазиятга боғлиқ. Бундай қарор қабул қилиниши ёки қилинмаслиги мамлакат ичидаги жамиятнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ.

Маълумки, Токаев жамоатчилик фикрига қатъий амал қилади. Бунинг учун у мамлакат ичида сиёсий ўрнини янада мустаҳкамлаши керак. Ҳозир у бундай қадамга бормайди, лекин вазият ёмонлашишда давом этса, у бундай қадамни ташлаши мумкин.

— Иқтисодий йўқотишлар ҳақида нима дея оласиз?

– Бундай қарор жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётгани сабабли, сиёсий дивидендлар катта бўлади. Бу жуда қийин ва оғир бўлиши мумкин. Қозоғистон янги имкониятлар излашига тўғри келади, лекин бу  мамлакат сиёсий раҳбарияти учун плюслар олиб келиш ҳам мумкин.

— Аҳоли буни қўллаб-қувватлангани учунми?

– Ҳа. Қозоғистондаги ҳар қандай воқеа Россия билан боғлиқ. КХШТ ва ЕОИИдан чиқиб кетиши кун мавзусига айланади.

МДҲ давлатлари институти Марказий Осиё ва Қозоғистон бўлими бошлиғи Андрей Грозин Қозоғистоннинг Евроосиё Иттифоқидан чиқиши эҳтимоли Россия учун қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида гапирди.

— Россия Қозоғистоннинг ЕОИИдан чиқишини қанчалик истайди?

– Россия бундай бўлишини хоҳламайди. Биринчидан, биз ўзимиз билан чегарадош улкан давлатда – 7,5 минг км чегарада таъсиримизни йўқотамиз. Агар давлат бизнинг ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз бўлишдан тўхтаса, ҳеч бўлмаганда биз оддий чегара қуришни бошлашимиз керак бўлади, бу 10 йил ва 3-4 давлат бюджети дегани. Бизда ижтимоий соҳа ва бошқа йўналишларни ривожлантириш ўрнига, бу бўлади. Ғарбий чегаралардан ташқари жанубий чегараларда ҳам мудофаани кучайтиришимиз керак бўлиб қолиши мумкин.

Иккинчидан, бу ҳолатда Қозоғистон бизни манфаатларимиз, ҳарбий иншоотларимиз, қўшма корхоналаримиз ва фуқароларимиз яшайдиган Марказий Осиёнинг қолган қисмидан бизни узиб қўяди. Россия жанубий периферияни назорат қилиш қобилиятини йўқотади, бу эса яна бюджетга бориб тақалади. Бизнинг логистика салоҳиятимиз таҳдид остида қолади.

Қолаверса, Қозоғистон Хитой билан алоқа қилишимизни қийинлаштириши мумкин. Бундан ташқари, иқтисодий ва транспорт лойиҳаларни амалга ошириш анча мураккаблашади.

Шундай тарзда биз бозор иқтисодиётини йўқотиб қўйишимиз мумкин. Қозоғистон минтақадаги қолган мамлакатларга қараганда жаҳон иқтисодий тизимига киритилганлиги туфайли макроиқтисодий кўрсаткичлар ва аҳоли фаровонлиги бўйича асосий ўринларни эгаллаб туради. Россия товарлари, жумладан, агросаноат мажмуаси, машинасозлик ва мудофаа саноатининг  катта қисми Қозоғистонга жўнатилади. Бизнинг энергия тизимимиз ҳам бу давлат билан боғлиқ.

— Қозоғистон расмийлари бунинг оқибатларни тушунаяптими?

Қозоғистон иқтисодиёти кўпроқ Россия иқтисодиётига қарам. Ҳар икки томон ҳам бундай бўшлиқ Қозоғистон учун ҳалокатли, Россия учун эса  исталмаган бўлишини яхши билади.  Ҳозир кузатилаётган воқеалар Россия раҳбариятининг Қозоғистон расмийларини ҳушёрликка келтиришга бўлган жуда юмшоқ, аниқ уринишларидир.  Ҳозирча Каспий қувурлари консорциуми бўйича қарор  кучга кирмаган ва Қозоғистон нефти Россия ҳудуди орқали оқиб ўтишни давом этмоқда, бироқ у оқиш тўхтаса, бу бутунлай бошқача воқеа бўлади.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг