Африкада Нил муаммоси давом этяпти

0
2035
Фото: Good Time Travel

Нил дарёси жойлашган давлатлар ўртасидаги муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Ҳозирда Эфиопия бу дарё йўлига йирик сув омборини қуриб битказиш арафасида. Аммо, уни ишга туширишга Миср қаршилик қилмоқда. Мамалакат расмийлари бу иншоот мамлакат ҳудудида сув танқислигини келтириб чиқаришидан хавотирдалар.  Чунки, Мисрда тоза сувнинг 90 фоизи  Нил дарёсидан олинади.

Эфиопия томони эса, бундай хавотирга ўрин йўқлигини ва сув резервари  ишга туширилса, минтақадаги электрга бўлган эҳтиёжнинг катта қисми қопланишини таъкидлаган.

Ўтган ҳафта Миср, Эфиопия ва Судан бош вазирлари Нил масаласида учрашув ўтказишган, бироқ музокараларда ҳеч қандай келишувга эришилмаганди. «Биз халқаро ҳамжамиятни барча томонларни қониқтирадиган ечим топишда жавобгарликни ўз зиммасига олишга чақирамиз», деди Миср ташқи ишлар вазири Сами Шукри.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг