Кеча тунда Тожикистонда таъқиқланган «Толибон» ҳаракати жангарилари Тожикистон билан чегарадош Тахтар вилоятининг Янги-Қала туманида ҳукуматга қарашли кучлар блокига ҳужум қилди.
«Маҳаллий ўзини- ўзи ҳимоя қилиш отрядининг еттита жангчиси -«хезиши мардуми» вафот этди, яна икки нафар жангчи яраланди», – деди вилоят ҳокими матбуот котиби Муҳаммад Жавад Ҳижрий маҳаллий матбуотга.
Тўқнашувлар эрталаб соат 5 гача давом этган. Қўшимча хавфсизлик кучлари етиб келганидан кейин экстремистлар ҳудудни тарк этишганлиги ҳақида айтилмоқда.
Таъкидланишича, жангарилар ҳам талафот кўрган.