Афғонистонга қўшни давлатларнинг учрашуви 27 октябрь куни Теҳронда бўлиб ўтадиши малум булди

0
649
Фото:yandex.ru

Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Саид Хатибзоданинг маълум қилишича, 27 октябрь куни Теҳрон шаҳрида Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг навбатдаги учрашуви ўтказилади.

ТАСС агентлиги хабарига кўра, мулоқотда қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари бевосита иштирок этади.

– Учрашувда онлайн форматда ўтган мулоқотни давом эттириш масаласи кўриб чиқилади. Шу билан бирга олтита давлат Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга қандай ёрдам бериши мумкинлигини муҳокама қилади, – деган Хатибзода.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Афғонистондаги вазият бўйича онлайн йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этган.

16 сентябрда Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Афғонистонга қўшни давлатларнинг навбатдаги учрашуви Теҳрон шаҳрида ўтказилишини маълум қилганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг