Афғонистонда яна портлаш: 14 нафар фуқаро ҳалок бўлди

0
1404
Фото: Arabnews

Расмийларнинг хабар беришича, 29 сентябрь сешанба куни Афғонистонда яна портлаш содир этилди ва унда 14 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Айни пайтда Қатар пойтахти Доҳада ҳукумат ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралари ўтказилаётган бўлсада, Афғонистонда урушлар тўхтамаяпти.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ториқ Арианннинг берган баёнотида айтилишича, Дайкунди вилоятидаги йўл четида содир этилган мазкур портлаш оқибатида етти нафар аёл ва беш нафар ёш бола вафот этди. Шунингдек, уч нафар бола жароҳатланган. Ториқ Ариан бу жиноятни Толибон амалга оширганини айтган. Лекин, Афғонистондаги ҳеч қайси гуруҳ бу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Афғонистонда 2020 йилнинг биринчи ярмида “атайин уюштирилган ҳужумлар” оқибатида 800 дан ортиқ фуқаро жароҳатланган ва вафот этган. Бу ҳақда БМТ июль ойида хабар берганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг