Афғонистонда “Толибон” сафини “ёмон одамлар”дан тозалаш бўйича комиссия иш бошлади

0
593
Фото:ria.ru

Афғонистонда толиблар сафини коррупциялашган шахслардан тозалаш учун разведка хизмати, ички ишлар вазирлиги ҳамда мудофаа вазирлигининг қўшма комиссияси фаолият бошлади.

Аввалроқ мамлакат ички ишлар вазири Қори Саид Хости Афғонистонда “Толибон”нинг вақтинчалик ҳукумати ўз сафларини коррупциялашган ва ишончсиз шахслардан тозалаш бўйича комиссия тузилаётгани ҳақда айтган эди.

Ушбу баёнотда гап қариндошлари, жиноятчилар, ўтмиши шубҳали бўлган кишилар ёрдами билан мансабларга эришган шахслар ёки маҳаллий аҳоли нафратини келтираётган амалдорлар ҳақида бормоқда, дейилади хабарда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг