Афғонистон – икки президент бўлган мамлакат. Ғани ва Абдуллоҳ 9 март куни қасамёд қабул қилишга тайёргарлик кўришмоқда

0
2273
Фото: www.dialog.tj

Бир кунда –яъни, 9 март куни бўлиб ўтиши керак бўлган, Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг Афғонистон Президенти сифатидаги лавозимга келиш бўйича инаугурация маросимига, Афғонистон Президенти Аппарати ва Афғонистон Ижроия Кенгашининг Аппарати алоҳида равишда, маҳаллий ва хорижий меҳмонларга таклифномалар юборди.

Ашраф Ғани маросимни Президент саройида, Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Кобулдаги Сапидор саройида (у ерда Афғонистон Ижроия Кенгаши Аппарати жойлашган) ўтказади. Иккала маросим ҳам бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтади.

Афғонистоннинг узоқ тарихида мамлакатда биринчи марта иккита президент пайдо бўлиши мумкин.

Афғонистонда янги президентнинг инаугурация маросими муносабати билан яқинлашиб келаётган душанба дам олиш куни деб эълон қилинди, аммо мамлакат аҳолиси кимни ҳақиқий президент деб ҳисоблаш кераклигини билишмаяпти.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси сайловларнинг якуний натижаларини тахминан уч ҳафта олдин эълон қилди ва унга кўра, Ашраф Ғани Афғонистон президенти этиб сайланди, аммо Абдулла Абдулла сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ва алоҳида ҳукумат тузилишини эълон қилди.

Афғонистоннинг собиқ президенти – Ҳамид Карзай, мамлакатнинг энг нуфузли жамоат ва дин арбобларидан бири – Устод Сайёф ва АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад сўнгги икки ҳафта давомида Ғани ва Абдулла ўртасидаги можарони ҳал қилишга уринишган, аммо бу ҳаракатлар муваффақиятсиз бўлган.

Сажжод Нуристони

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг