Афғонистон ҳукумати тинчлик шартномаси доирасида Толибоннинг 100 нафар аъзосини озод қилди

0
1252
Фото: Reuters

Чоршанба куни Афғонистон ҳукумати ўзи асир олган Толибоннинг 100 нафар аъзосини озод қилди. Бу мамлакатда узоқ йиллардан бери давом этаётган урушни якунлаши керак бўлган тинчлик сулҳига дастлабки қадамдир.

«Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати бугун тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз доирасида 100 нафар толибларнинг соғлиғи, ёши ва жазо муддатига қараб озод қилди», деди Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал. У Толибон билан музокаралар олиб бораётган ҳукумат вакили ҳисобланади.

АҚШ ва Толибон февраль ойида келишувга эришгандилар. Унга кўра, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқиб кетиши керак. Бунинг эвазига Толибон мамлакатда тинчлик бўлишига кафолат бериши лозим бўлади. Бу АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларини камайтириш учун энг яхши имкониятдир.

Аммо бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги музокараларга боғлиқ. Маҳбуслар алмашинуви бу музокаралар учун иккала томоннинг бир-бирига ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг