Афғонистон: 12 ёшдан юқори бўлган қизлар мактабга қайтишадими?

0
104

Кеча бошланган афғон қабила оқсоқоллари ва дин уламоларининг йирик йиғилишида Толибоннинг 12 ёшдан катта қизларни мактабга боришини тақиқлаш қарори ҳам муҳокама қилиниши керак эди.

Бу мажлис одатда “Лоя Жирга” деб аталади. Буни катта мажлис деб ҳисоблаш мумкин. Унда нуфузли шахслар иштирок этишади ва Афғонистоннинг кейинги қадамларини белгилашади.

Чоршанба кунидан бошлаб уч кун давомида юзлаб, асосан, Толибон тарафдорлари иштирокидаги учрашув бўлиши кутилмоқда.

Учрашув нима сабабдан ўтказилаётганлиги ҳақида, Толибон матбуот котиби Забиулла Мужоҳид ўз твиттерида шундай ёзиб қолдирган: «Ислом Амирлиги раҳбариятидан кўп сонли дин уламолари йиғилиш ўтказишни талаб қилишди. Раҳбарияти ҳам уларнинг илтимосини қабул қилди ва тез орада Кобулда уламоларнинг катта йиғилиши бўлиб ўтади. Ҳар бир вилоят ва тумандан кўп сонли диний уламолар, қабила бошлиқлари иштирок этади”

Баъзилар бу йиғилишда қизларнинг таълими бўйича қарорларни ўзгартириш ва бекор қилиниши мумкин, деб тахмин қилмоқдалар. Шу кунгача бирорта давлат Кобул ҳукуматини расман тан олмаган. Бирдамликни сақлаб қолиш эса Толибоннинг асосий мақсадига айланиб қолди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг