АЭС иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиши керакми?

0
2677
Фото: bramaby.com

Жаноблар, атроф-муҳит ва хавфсизлик масалаларини четга суриб туринг.
Бир танишиб кўринг-а, АЭС лойиҳасининг иқтисодий самарадорлиги қандай бўлар экан.

Атом электр станциясини қуриш учун инфратузилмасиз (электр узатиш тармоқларини) қўшиб ҳисоблаганда, тахминан 12 миллиард доллар керак бўлар экан.

Бундан ташқари, АЭСга бир йиллик техник хизмат кўрсатишнинг ўзи тахминан 300 миллион долларни ташкил этади. Бу – хом ашё, хавфсизлик (ҳарбий аскарлар қўриқлашади) ва мутахассисларнинг иш ҳақидан иборат бўлади.

Ушбу харажатларга қўшимча равишда, йилига 5 фоизли кредит бўйича фоизлар қарийб 600 миллион долларни ташкил этади.

АЭС 2 миллион 400 минг кВт / соат электр энергиясини ишлаб чиқаради. Агар етказиб бериш нархини 3 центдан бўлишини ҳисобга олсак (бу 0,03х10500 = 315 сўм. Ҳозирда аҳолига 1 кВт учун 295 сўмдан етказиб берилмоқда). Кўриниб турганидек 2,400,000х0.03 = 72,000 доллар ҳосил бўлади.

Бундай тан нархдаги АЭС 1 соат ишлаши давомида электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Энди бир йил давомида максимал миқдордаги электр энергиясини қанча миқдорда ишлаб чиқариш мумкинлигини ҳисоблаб кўрамиз: 72000 х 24 соат х 365 кун = 630.720.000 долларни ҳосил қиламиз.

Аммо бирорта ҳам АЭС бир йил давомида 100% қувват билан ишламайди. Чунки, профилактика ишлари бўлади, кунлик пик соатлари бўлади ва ҳоказо.

Одатда атом электр станцияси тахминан 70% қувват билан ишласа ажойиб фаолият кўрсатди, дея қабул қилинган.

Аниқроғи, йилига тахминан 442 миллион долларни ташкил этади. Бу ерда яна энергияни истеъмолчига етказиш давомида (трансформаторлар, электр тармоқлари) энергия йўқотишлар ҳали ҳисобга олинмаган.

Бизда йўқотишларимиз 59% гача. Атом электр станцияси иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиши керак, яъни инвестиция қилинган маблағларни ишлаб чиқарилган энергия таннархи ҳисобидан оқлаши керак ёки шундай эмасми?

Агар атом электр станцияси иқтисодий жиҳатдан фойдасиз бўлса, унда нима учун керак?

Ушбу лойиҳа мамлакатни қулликка олиб боради. Биз нафақат энергия билан таъминлайдиган, балки унга тикилган сармояни қоплайдиган лойиҳаларни қуришимиз керак.

Муаллиф: Ботиржан Ачилов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг