АҚШ да бедаво саркоидозга қарши муолажа усули топилди

0
1988

Беморларни ревматоид артритга қарши тан олинган препарат ёрдамида даволашди. Тадқиқот синов тариқасида ўтказилди, бироқ олимлар унинг истиқболига ишонч билдирмоқдалар: янги усул ҳавфли дардни даволаш йўлида кескин илгарилаш бўлиши мумкин.

АҚШнинг Йельск Университетида саркоидоз – кўпгина аъзолар ва тўқималарни шикастловчи яллиғланиш касаллиги бўлган беморларни экспериментал даволаш натижалари тақдим этилди. Кўнгилли қатнашчиларни ревматоид артритни тузатиш учун қўлланадиган тофацитиниб препарати ёрдамида даволаб кўришди, деб хабар беради университет сайти.

Дастлабки натижаларда саркоидозга чалинган учта беморнинг муолажа жараёни баён қилинган. Даволаш схемаси дорини бир неча ой давомида бир таблеткадан кунига икки маҳал дозада қабул қилишдан иборат.

Натижада касалликнинг ташқи белгиси бўлмиш терида шикастланишнинг камайиши намоён бўлди. Вақт ўтгач, тери эритемалари йўқ бўлиб кетди.
Аниқ бўлишича, тофацитин билан даволаш ёрдамида беморларда Jak-STAT сигнал йўллари фаоллашмаган. Бунинг натижасида бу касаллик қандай келиб чиқишини ҳозир билолмаймиз. Натижалар олингач, биринчи тахминларни илгари суриш мумкин бўлади.

Энди олимлар гуруҳи тадқиқот доирасида 200 нафар кўнгилли қатнашчиларда сигнал йўли омилини баҳолашни режалаштирмоқда. Муаллифлар агар натижалар тасдиқланса, муолажа саркоидозни даволаш йўлидаги кескин илгарилаш бўлади, дея ишонч билдиришяпти.

Баъзи беморларда саркоидоз эрта босқичда белгиларсиз кечади ва тўсатдан: касаллик биринчи бўлиб “ҳужум” қиладиган ўпкани инструментал диагностика қилиш пайтида ошкор бўлади. Олимлар мунтазам профилактик кўриклар касалликни эрта босқичда аниқлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.

Асосий ташҳис қуроли сифатида тез орада инқилобий деса бўладиган сканердан фойдаланилади – у бир неча секунд ичидаёқ одамнинг бутун танасини уч ўлчамда қамраб олиб кўрсатишга қодир.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг