АҚШда ёқилғи нархи тушадими?

0
749

Безос Байденнинг ёқилғи қуйиш шохобчаларининг нархларни пасайтириши ҳақидаги фикрини танқид қилди, дея хабар бермоқда reuters.

Дунёнинг учинчи бой одами ҳисобланган Amazon.com асосчиси Жефф Безос АҚШ президенти Жо Байденнинг ёқилғи қуйиш шохобчалари компанияларидан нархларни пасайтириш ҳақидаги таклифини танқид қилди. Бу эса Оқ уйда муросали вазиятларни келтириб чиқармоқда.

Шанба куни Байден ўзининг твитдаги саҳифасида “бу уруш ва глобал хавфли давр” эканлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари у кўп штатларда ёқилғи нархи қимматлашгани сабаб, бензин нархининг тушишини талаб қилган.

Кўп ўтмай Безос ўз твиттерида: “Оҳ. Инфляция — Оқ уйнинг бундан бошқа муҳим муаммоси йўқдек. Бу тўғридан-тўғри адашиб кетиш ёки бозорнинг асосий динамикасини чуқур англамасликдир.” деб ёзади.

Якшанба куни Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер Безоснинг танқидини ноўрин эканлиги баён қилди. У сўнгги ойда нефт нархи тахминан 15 долларга тушганини таъкидламоқда.

«Менимча, нефт ва газ компаниялари бозор ҳокимиятидан фойдаланиб, Америка халқи ҳисобига рекорд даражадаги фойда олиш учун иқтисодиётимиз қандай ишлаши кераклигини ўйлаш нотўғри эмас», деб ёзади матбуот котиби ўз твиттерида.

Безос ўзи бошидан бери Байден маъмурияти билан келишмаган. Айтиб ўтиш керакки, бу Безоснинг Байден юритаётган сиёсатга билдираётган биринчи танқидий фикри эмас. Май ойидан бери у Байденни жамоатчиликни чалғитаётганликда, маъмуриятни бўлса инфляциянинг ўсишида айбламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг