Пентагон Россиянинг С-400 каби зенит радар тизимларини йўқ қилиш учун Украинага AGM-88 (HARM) тезюрар ракеталарини топширганини эълон қилди, деб ёзмоқда CNN.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, америкаликлар биринчи марта Киевга снарядлар юборилганини расман тан олишган.
Вашингтон Украина самолётларига “бир қатор” AGM-88 ракеталарини юборди, деди АҚШ Мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Кал. Бироқ уларнинг аниқ сони ва етказиб бериш қачон амалга оширилганига аниқлик киритмади. Унинг сўзларига кўра, бу қуроллар сўнгги пайтларда Киевга ҳарбий ёрдам пакетларининг бир қисми сифатида юборилган.
«Биз қисқа муддатда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари осмонда бўлиши ва жанговар тайёр бўлиши учун ҳаракат қиламиз», – дея қўшимча қилди Каҳл.
Raytheonning HARM ракеталари украиналикларга Америка томонидан юборилган қуролларидан биридир. Масофаси 48 километрдан ошади. Снарядлар, шунингдек, Россиянинг радарларига қарши ҳам ишлатилиши ҳам мумкин. Украина томонидан AGM-88 ракеталаридан фойдаланилгани 7 август куни маълум бўлди. Уларнинг парчалари жанговар зонада топилди.
8 август куни Қўшма Штатлар Киевга яна 4,5 миллиард долларлик молиявий ёрдам ва 1 миллиард долларлик қурол-яроғ, жумладан, HIMARS ракета учиргичлари учун қўшимча ўқ-дорилар, мингта Жавелин ва юзлаб АТ4 танкга қарши тизимлар юбориши хабар қилинган эди.