АҚШ Сенати Россия Федерациясини терроризмнинг «ҳомийси» деб эълон қилишга чақирди

0
540
Фото: Reuters

АҚШ Сенати Давлат департаментини Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Америка Қўшма Штатлари сенаторлари Россиянинг Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги ҳаракатларига эътибор қаратди.

Ҳужжат сенатда овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Унда Давлат департаментига Россияни “терроризм ҳомийси” деб эълон қилиш тўғрисида чақириқ ҳам бор.

Қўшма Штатлар терроризм ҳомийси деб ҳисоблаган давлатлар рўйхатига Сурия, Эрон, Шимолий Корея ва Кубани ҳам киритган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг