Америка Қўшма Штатларидаги разведка идоралари август ойида Москва яқинида таниқли рус миллатчисининг қизи Даря Дугинанинг ўлимига сабаб бўлган бомбали автомобилга ҳужум уюштиришга Украина ҳукуматининг бир қисми рухсат берган, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда The New York Times газетаси маълум қилди.
Разведка ҳақида гапирган АҚШ расмийлари Украина ҳукуматининг қайси элементлари миссияга рухсат бергани, ҳужумни ким амалга оширганлиги ва президент Владимир Зеленский буни имзолаганми ёки йўқлигини ошкор қилмади. Украина ҳаракати ва АҚШнинг жавоби ҳақида маълумот олганлар махфий маълумотлар ва нозик дипломатия масалаларини муҳокама қилиш учун анонимлик шарти билан гапирди, дейилади хабарда.
Рус миллатчи телеканалининг 29 ёшли шарҳловчиси Дугина август ойида машинасида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган ва бу ҳужумда Россия Украина «махсус хизматлари»ни айблаган.
Ўшанда Украина ҳукумати бу воқеага алоқадорлигини рад этган ва АҚШ разведкасининг баҳоси ҳақида сўралганда, Зеленский маслаҳатчиси Михаило Подоляк буни рад этишни такрорлаган.
«Яна таъкидлаб ўтаманки, у ёки бу мамлакатда уруш пайтидаги ҳар қандай қотиллик ўзи билан қандайдир амалий аҳамиятга эга бўлиши керак», деган Подоляк The New York Times газетасига. «У тактик ёки стратегик бўлган аниқ мақсадга жавоб бериши керак. Дугина каби одам Украина учун тактик ёки стратегик нишон эмас».