АҚШ Хитойнинг Украина бўйича режасини рад этди

0
3151
Фто: AP/TASS

Россия босқинига бир йил тўлиши муносабати билан Хитойнинг Украинадаги инқирозни ҳал қилиш бўйича эълон қилган режаси Ғарбда иштиёқ уйғотмади.

Қўшма Штатлар ва НАТО Хитой Коммунистик партияси халқаро масалалар қўмитаси раҳбари Ван Йининг Европа ва Москвага ташрифи натижаси бўйича тайёрлаган 12 банддан иборат ҳужжатини рад этди.

Хитой ўт очишни тўхтатишга, тинчлик музокараларини бошлашга ва санкцияларни тўхтатишга чақирувчи, Украинани урушдан кейин қайта тиклашга ёрдам беришга ваъда берадиган режа биринчи нуқтани ўзида тугаши керак эди – «барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиш ва халқаро қонунларга риоя қилиш, шу жумладан БМТ Низомини ҳам”, дея баёнот берди Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслҳатчи Жейк Салливан.

«Агар Россия Украинага ҳужум қилишни тўхтатиб, қўшинларини олиб чиқса, уруш эртага тугаши мумкин», деди Салливан CNN телеканалига берган интервьюсида.

“Украина Россияга ҳужум қилмади, НАТО Россияга ҳужум қилмади. АҚШ Россияга ҳужум қилмади. Бу Путин танлаган уруш”, деди у.

Хитой Россиянинг Украинага бостириб киришини қораламади ва шунинг учун унга “ишонч йўқ”, деди НАТО бош котиби Енс Столтенберг ўз навбатида.

Унинг қўшимча қилишича, Россия армияси Хитой қуролларини олаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, бироқ етказиб беришни бошлаши мумкинлиги ҳақида белгилар мавжуд. Der Spiegel нашрининг ёзишича, Россия Хитой билан Эроннинг Shahed-136 камикадзе дронлари конструкциясига ўхшаш 100 та дрон-камикадзе етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Оғирлиги 50 кг гача бўлган жанговар каллакларни ташишга қодир дронлар апрель ойидаёқ Россия армиясига хизмат кўрсатиши мумкин, шундан сўнг ишлаб чиқарувчи Хитойнинг Xi’an Bingo Intelligent Aviation Technology компанияси маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун компонентлар технологиясини Москвага ўтказиши мумкин, деб ёзади Der Spiegel манбалари.

22 февраль куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Даниловнинг айтишича, Россия кенг кўламли ҳужум билан таҳдид қилиб, йўқотишларга эътибор бермай, халқаро платформаларда “тинчлик эвазига ер бериш” келишувини илгари сурмоқда.

Унинг сўзларига кўра, урушни тугатиш эвазига Кремль Украинадан Қрим, Донецк ва Луганск вилоятларига бўлган даъволаридан воз кечишини истайди.

“Кремль ўз режаларида украиналикларнинг чарчоқларига, иттифоқчи ва ҳамкорларнинг тинкаси қуриб қолганилигига, АҚШ ва Европадаги сайловларга, иқтисодий инқироз ва Россия ресурсларига бўлган эҳтиёжга таянади”, деди Данилов.

Путин ўз шартлари асосида – босиб олинган Украина ҳудудларини сақлаб қолган ҳолда, тинчлик музокараларини олиб боришни истайди, деди январь ойи охирида Bloomberg агентлигининг Кремлга яқин манбалари. Уларнинг фикрича, айнан шунинг учун Кремль армиядан ҳужумга ўтишни талаб қилмоқда ва сафарбарликнинг янги босқичи эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Унинг мақсади – Украина Ғарб танклари ва бронетехникаларини қабул қилиб, ўзлаштириб олгунга қадар, Россия жанг майдонида ташаббусни қайтариб олишга улгурмоқчи, дейди манбалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг