Қора туйнукни суратга олган олимлар физика соҳасидаги энг яхши мукофотга сазовор бўлишди

0
126
Манба: BBC

Физикадаги ютуқ учун 3 миллион долларлик мукофот биринчи марта қора туйнукнинг расмини олган 347 олимга тенг тақсимланади. Бу ҳақида 6 сентябрь куни АMNA нашри хабар бермоқда.

«Катта ютуқ» мукофоти 2012 йилда рус-америкалик миллиардер Юрий Милнер томонидан Марк Цукерберг (Facebook) ва Сергей Брин (Google) кўмагида таъсис этилган. Бу мукофот дунёдаги энг «сахий» мукофот ҳисобланади (таққослаш учун Нобель мукофоти 1 миллион евро атрофида).

Тақдирлаш маросими 3 ноябрь куни NASA’даги Амес тадқиқот марказида тантанали кечада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 апрель куни одамлар тарихида биринчи марта қора туйнук нимага ўхшашлигини билиб олишди. Астрономлар Мессиер 87 (М87) номли галактика марказида яширинган жуда катта қора туйнукни суратга олишга муваффақ бўлишди.

Event Horizon телескопи томонидан олинган фотосурат қора туйнукнинг биринчи ҳақиқий қиёфасини акс эттиради ва бу обектларни тушунишимизни тубдан ўзгартириши, ҳатто, физиканинг энг асосий қонунларини тасдиқлаши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг