Исроил: Ҳизбуллоҳ Ливанда ракета заводини қурган

0
1370
Манба: Reuters

Исроил сешанба куни Ҳизбуллоҳ гуруҳини Ливаннинг Бека водийсида ракеталар ишлаб чиқарадиган заводни қуришда айблади. Шунингдек, Исроил расмийлари Ҳизбуллоҳ Байрутда уюштирган ҳужумларга жавоб қайтаришни маълум қилган.

Якшанба куни  бўлиб ўтган отишма Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги 2006 йилда Ливан урушидан бери энг даҳшатлиси бўлган. Исроил Ҳизбуллоҳнинг янги ракеталарига  қарши ҳаракат қилишини айтди. Ҳизбуллоҳ эса, Ливан тупроғига қилинган ҳужумлар учун ўч олишини таъкидлади.

Оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида Исроил Ҳизбуллоҳнинг ал-Набидаги  Бека қишлоғи яқинида қурол ишлаб чиқарадиган заводга махсус жиҳозларни олиб келишганини ва бунга Эрон ёрдам берганини айтди.

Ҳизбуллоҳ томони ракета заводлари мавжудлигини инкор этган ва бунга тезкор изоҳ берилмади.  Аммо, у Исроилнинг асосий инфратузилмасини вайрон қила оладиган қуролга эга эканлигини маълум қилди.

Исроил Байрутдаги зарбалар учун жавобгарликни расман ўз зиммасига олгани йўқ.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг