Индонезиялик талабалар зилзила қурбонларини топишда ёрдам берадиган қурилмани ихтиро қилишди

0
106
Манба: The Strait Times

Индонезиялик уч талаба табиий офатдан кейин жабрланганларни топишга ёрдам берадиган қурилмани ихтиро қилди.  Ушбу қурилма «Деотерионлар» деб номланган бўлиб, у 10 км.гача узоқликдаги жабрланганларнинг жойини аниқлаб сигнал узатади ва ҳатто, инсоннинг нафас олиши каби паст овозини ҳам пайқай олади.

Ушбу қурилма пластик картадек катталикда бўлиб, зилзиладан кейин вайроналар остида қолган кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Талабаларнинг сўзларига кўра,  сигнал мобил телефон ёки ноутбук орқали қабул қилиниши мумкин ва Apple, Android тизимларидаги мавжуд дастурлар билан ишлайди.

Талабалардан бири,  23 ёшли Сатрий Вирадината Риадй Боернинг сўзларига кўра, бу ихтирони қилишда унга  Паданг шаҳрида бундан 10 йил олдин содир бўлган зилзила туртки бўлган. Ўшанда 7.6 балли зилзила Боернинг  дўсти ва ўқитувчисининг ўлимига сабаб бўлган,  онаси жароҳат олган.

Бравижая университетининг уч талабаси ўзларининг маҳсулотлари учун патент олишди,  унинг нархи 7 долларга тенг,  аммо улар қурилмани оммага тақдим этишдан олдин уни янада такомиллаштиришмоқчи.

Маълумот учун, Индонезияда тез-тез ер силкинишлари бўлиб туради,  баъзан улар биноларни қулатишга қодир.  Яқин тарихдаги энг кучли зилзила 2004 йил декабрь ойида бўлиб ўтди.  Ўшанда 9,5 балли зилзила сабаб ҳосил бўган сунами натижасида Ҳинд океанининг қирғоқлари бўйлаб 226 мингга яқин одам,  шу жумладан Индонезияда 126 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг