Эрон ташқи ишлар вазири: Трамп ва Руҳоний ушрашуви “имконсиз” ҳодиса

0
1429
Манба: The Jerusalem post

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги учрашув «тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада имконсиз»,  деб айтди сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф.

«Эрон ва АҚШ президентлари ўртасида АҚШ ҳукумати ядро қуроллари бўйича битимнинг мажбуриятларини бажармагунча ҳеч қандай учрашув бўлиб ўтиши мумкин эмас.  Ҳозир олдинги келишувлардаги шартлар амалга оширилиши керак.  Биз уларнинг бажарилганини кўрмадик»,  деди у IRNA ахборот агентлигига.

 Эроннинг ушбу келишуви 2015 йилда Эрон ва Россия,  Хитой,  Франция,  АҚШ, Германия ўртасида имзоланган. Аммо  ўтган йили Трамп келишувдан бир томонлама равишда чиқиб кетди ҳамда мамлакатнинг энергетика ва банк секторларини нишонга олган санкцияларни қайта қўллаш орқали Теҳронга босимни кучайтирди.

Келишувга биноан,  Эрон ядровий фаолиятини чеклаши ва уни фақат тинч мақсадларда фойдаланиши, бунинг эвазига эса бошқа давлатлар Эронга нисбатан  қўлланган санкцияларни бекор қилишлари керак эди.

Июнь ойига келиб Эрон келишувни имзолаган давлатларни ваъдаларини бажармаганлиги учун кескин танқид остига олди ва ушбу битимнинг айрим қисмларидан воз кечишини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг