«340 мингдан ортиқ сурияликлар Туркиядан уйларига қайтишди»

0
392
Манба: Anodolu

Жума куни юз минглаб сурияликлар Туркиянинг чегара қўшинлари томонидан олиб борилган ҳарбий амалиётлар натижасида террористик гуруҳлардан тозаланган турар жойларига қайтишди, дея хабар бермоқда Туркия ташқи ишлар вазирлиги.

«Фурот қалқони» ва «Зайтун филиали» операцияларида террористлардан тозаланган 346 мингдан ортиқ суриялик Суриядаги яшаш жойларига қайтишди», деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Ливандаги қўшма матбуот анжуманида.

Ливан пойтахти Байрутда, расмий журналистлар билан бўлган суҳбатда, Чавушоғлу Суриялик қочқинларнинг ўз ватанларига ихтиёрий равишда қайтишига диққат қаратди.

Унинг айтишича, Туркия Ливан билан суриялик қочқинлар ватанларига қайтганларида хавфсизликни қандай таъминлаш борасида ўз тажрибаларини баҳам кўриши мумкин.

«Биз Ливан, Иордания ва Ироқ билан суриялик қочқинларнинг ўз мамлакатларига қайтишлари бўйича қўшма форум ташкил қилишимиз мумкин», деди у. «Шунингдек, форумга халқаро ҳамжамиятни таклиф қилинади».

Чавушоғлу шунингдек, халқаро ҳамжамиятни суриялик қочқинларга нисбатан «сезгир» бўлишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Суриялик қочқинларни қабул қилиш бўйича дунёнинг бошқа барча мамлакатларидан олдинда (3,6 миллион). Ундан кейинг ўринни Ливан эгаллайди (1,5 миллион).

2016-йилдан бери Туркиянинг Суриянинг шимолидаги «Фурот Қалқони» ва «Зайтун филиали» амалиётлари давомида Ал-Боб, Африн ва Азазни КИП ва ИШИД террорчиларидан озод қилинган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг