Беш фоиз назарияси

0
209
Манба: Funtentional Living

Социологиянинг асосий муносабатлари 95/5 нисбатида намоён бўлади, яъни инсониятнинг барча хусусиятлари айни шу нисбатга кўра, инсоният фарқли фазилатларга кўра, алоҳида миллатлар, халқлар, гуруҳларга бўлинади.

Ушбу беш фоизни баъзан «доминант озчилик» деб ҳам аташади. Беш фоиз назарияси Корея урушидан кейин Хитойда туғилган. Америкалик ҳарбий асирларини катта гуруҳларининг хатти-ҳаракатларини кузатган хитойликлар, агар сиз тартибсизликларни қўзғатувчиларини, энг ғайратли раҳбарларини аниқлаб, ажратиб қўйсангиз ва уларни қаттиқ кузатувда тутсангиз, қолган маҳбусларни умуман қўриқлаш шарт бўлмаслигини аниқладилар. Ва бу ҳолат ҳар бир маҳбуслар гуруҳи учун доимий бўлиб, ҳар доим маҳбусларнинг беш фоизини ташкил қилади.

Бу ерда, шунингдек, Масловнинг эҳтиёжлар пирамидасини эсга олиш мумкин, бунда у одамларнинг атиги 2-5 фоизи ўзини ўзи англаш учун энг юқори эҳтиёжни қондиришга қодирлигини исботлайди.

Бундан ташқари, масалан, агар одамларнинг 95% оддий одамлар бўлса, улар одатда бор эътиборларини ўзларининг фаровонлиги, оилалари, фарзандлари фаровонлигига қаратадилар. Демак, қолган 5% одамлар ғайритабиий нарсаларга интилишлари мумкин. Булар сирасига қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: инсоният тараққиёти, ҳақиқат учун кураш ва илм-фан ривожи, ўз халқининг озодлиги ва мустақиллиги учун кураш, мустақил миллий давлат барпо этиш ва ҳоказо. Қайта тикланиш ҳолатларининг асосий қисмини аҳолининг атиги 5%ида  намоён бўлиши билан характерлидир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг