«200 йиллик қамоқ»: Порошенкога АҚШда ҳукм чиқарилиши кутилмокда

0
939
Манба: Mig Time

Америкалик экспертлар Порошенкога бериладиган қамоқ муддати ҳақида фикр билдиришмоқда. Петро Порошенко аллақачон Украинадан ташқарида ҳам турли айблар билан айбланмоқда. Америкалик сиёсатшунос Украинанинг бешинчи президентини миллиардлаб АҚШ долларини ўғирлашда айблади. Эспертнинг сўзларига кўра, Петро Порошенко ўзининг беш йиллик фаолияти давомида мамлакат учун эмас, балки чўнтагини тўлдириш учун ишлаган.

Бу ҳақда ўғирланган миллиардлар бўйича ишни тергов қилишга ёрдам бериш учун Украинага келган Жиулиани Сем Кислин айтмоқда, деб ёзади ОАВ.

Ж.С.Кислин «Европа бирдамлик партияси» раҳбарини ҳамма жойда фақат ўзи учун фойда кўришни истайдиган худбин коррупционер, деб атади. «Қандай қилиб уни ўз давлатингиз президенти қилиб сайлаганингизни ҳамон тушунмайман. У очкўз. Порошенко пул бор жойда, ёки аниқроғи, ўғирланиши мумкин бўлган катта миқдордаги пул бор ҳамма жойда ҳар доим пайдо бўлади», дейди Кислин. Эслатиб ўтамиз, Ж.С. Кислиннинг, икки йил олдин, иқтисодий манфаатларга зарар этказиши мумкин, деган айблов билан Порошенко томонидан Украина ҳудудига кириши тақиқланган эди. Аммо Владимир Зеленский Украина президенти бўлганидан кейин тақиқ бекор қилинди ва ҳозирда Сем Кислин яна Украинага хавфсиз тарзда келиши мумкин.

Шунингдек, сиёсатшунос Петро Порошенко ҳокимият тепасида бўлганида саккиз миллиард доллардан кўпроқ маблағни олиб кетганлиги ҳақида баёнот берган. У буни ёлғиз қилмаганлиги аниқ. Аммо у тўданинг бошида эди. У билан бирга Украина Бош прокурори Юрий Луценко фирибгарлик билан шуғулланган. Сем Кислин Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти билан боғланиб, сиёсатчининг жиноий ишлари билан зудлик билан шуғулланишни сўради. Шунингдек, АҚШда бундай ҳолатлар учун камида икки юз йиллик қамоқ жазоси берилишини қайд этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг