Эрон бир шарт асосида европаликлар билан келишувга рози

0
1636
Манба: Iran Front Page

Эрон «Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режаси» бўйича мажбуриятларни бажаришни тиклашга тайёр. Бу ҳақида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Стокгольмдаги Тинчлик тадқиқотлари институтида қилган чиқишида айтиб ўтди. Бироқ унинг сўзларига кўра, бунинг учун расмий Теҳрон ўз шартларига эга.

«Агар Европа келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажарса, Қўшма Штатларнинг келишувга қайтиш-қайтмаслигидан қатъий назар биз мажбуриятларимизни бажаришга тайёрмиз», деди Эрон ташқи ишлар вазири.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Европа давлатларини, АҚШ ушбу келишувдан чиққанидан кейин, берилган ядро битими бўйича мажбуриятларни бажаришга чақирди.

«Бу мажбуриятлар Эрондан нефт сотиб олишни, товарларни етказиб беришни англатади», дейди Зариф уларнинг ҳеч бири тўлиқ бажарилмаганлигини таъкидлаб.

Аввалроқ хабар қилинганидек, 2018 йил май ойида расмий Вашингтон бир томонлама равишда Эрон, АҚШ, Россия ва бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида 2015 йилда имзоланган ядро битими – «Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режаси»дан чиқишини эълон қилди, шунингдек, Теҳронга қарши санкцияларни тиклади. Бунга жавобан Эрон ядровий битим бўйича мажбуриятларини тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

Расмий Теҳрон икки марта – 2019 йил май ва июль ойларида – ядровий битим бўйича мажбуриятларни қисман рад этиш ҳақида эълон қилган эди. Август ойи ўрталарида Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний расмий Теҳрон ядро дастури бўйича Қўшма Ҳаракат иштирокчилари билан музокараларни давом эттиришини эълон қилди, аммо агар келишувни бажариш билан боғлиқ вазият ўзгармаса, Теҳрон учинчи марта «Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режаси» доирасида ўз мажбуриятларини бажаришни қисқартиришга тайёр.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг