Илҳан Умар: «Исроилга бориб, бутун ҳақиқатни ўзингиз кўринг»

0
1127
Манба: Forbes

Демократик партия вакиллари Илҳан Умар ва Рашида Тлейб душанба куни Исроилни уларнинг мамлакат худудига киришини рад этганликда кескин танқид қилишди ва Конгресс аъзоларини бу ерга ташриф буюришга чақиришди.

«Мен ҳамкасбларимни ташриф буюришга, улар билан учрашмоқчи бўлган одамлар билан учрашишга, кўришимиз керак бўлган нарсаларни кўришга ва эшитишни истаётган воқеаларни тинглашга чорлайман,  – дейди Умар матбуот анжуманида. – Биз Трамп ва Нетаньяхуни бутун ҳақиқатларни биздан яширишга имкон беролмаймиз».

Трампнинг қўллаб қувватлаши остида, Исроил Конгрессга сайланган биринчи иккита мусулмон аёлларнинг ҳудудига киришини рад этган эди. Фаластинликлар гуруҳи томонидан ташкил қилинган гастролда Қуддусга ва Исроил эгаллаб олган Ғарбий соҳилга ташриф буюришни режалаштирган Тлейб ва Умар Исроилнинг Фаластинликларга қилган муносабатини очиқ танқид қилдилар.

Мичиган штатида туғилган Фаластин-Америкалик Тлейб ҳам Ғарбий соҳилда бувиси билан учрашишни режалаштирган эди. Кейинчалик Исроил расмийлари бу ташрифга рози бўлишган.

Исроилнинг рад этиш қароридан олдин, Трамп бу икки вакилнинг киришига рухсат бериш «заифлик намойиши» бўлишини твиттерда ёзган эди.  Оқ уй матбуот котиби Хоган Гидли маъмуриятнинг бу икки Конгресс аъзосини танқид қилганини қўллаб-қувватлади.

«Конгресс аъзолари Рашида Тлейб ва Илҳан Умар антисемитизм изоҳлари, антисемит ижтимоий медиа хабарлари ва антисемитизм муносабатларининг яхши ҳужжатлаштирилган тарихига эга», деди у ўз баёнотида. «Исроил бу мамлакатни йўқ қилишни истаган одамларнинг мамлакатга киришига йўл қўймаслик ҳуқуқига эга. Демократларнинг Америкадаги беҳуда Конгресс сўровлари Исроил ўзларини ҳимоя қилиш учун қабул қилган қонунларни ўзгартира олмайди».

Иккала конгрессменлар тўрт либерал уйнинг янги аъзолари таркибига киради. Трамп уларни қайта сайланиш учун ҳаракат қилаётган Демократик партиянинг юзи эканлигини таъкидламоқда. Эслатиб ўтамиз, Тлейб АҚШда туғилган ва шу мамлакат фуқароси ҳисобланади. Умар эса, Сомалидан қочқин сифатида кўчиб келганидан кейин Қўшма Штатлар фуқаролигини олган.

«Биз ҳеч қачон бизни синдиришларига, оғриқдан йиғлаётганимизни кўришларига ва бизни (фуқаролик) гувоҳномамиз уларникидан паст бўлган каби ҳис қилишларига йўл қўймаймиз», дейди Умар. «Биз бошимизни баланд кўтарамиз ва сўнгги нафасга қадар ушбу маъмурият ва зулмкор Нетаньяху маъмуриятига қарши курашамиз».

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг