Покистон Қуролли Кучлари Қўмондонининг ваколат муддати узайтирилди. Сабаб Кашмирдаги вазият.

0
840
Манба: Dhaka Tribune

Душанба куни Покистон армияси бошлиғи генерал Қамар Жавед Бажванинг иш муддати яна 3 йилга  узайтирилди. Унинг ваколати ноябрь ойида тугаши керак эди, аммо кутилганидек Бажва яна  3 йил армияни бошқарадиган бўлди.  Бунга сабаб сўнгги пайтларда авж олган Ҳиндистон-Покистон қарама-қаршилигидир. «Қарор минтақавий хавфсизлик муҳитини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди»,  дейилади Бош вазир девони қарорни эълон қилган баёнотда.

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар февраль ойида Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда автомобил портлашидан кейин кескинлашган эди. Бу ҳодиса камида 40 ҳиндий ҳарбий полиция ходимининг ўлимига сабаб бўлган ва икки давлат самолётлари ўртасида авиазарбага олиб келган.

Покистонда пайшанба куни «Қора кун» (мотам) бўлди.  Газета сонлари қора хошияларда босилди ва давлат биноларидаги байроқлар устуннинг ярмигача туширилди ва айнан шу кун Ҳиндистоннинг Мустақиллик байрами кунига тўғри келди.

Шанба кундан бери Бош вазир Нарендра Модининг ҳинд миллатчи ҳукумати Ҳиндистоннинг  мусулмон  минтақаси бўлган Кашмир мухториятини бекор қилиш ҳақидаги қарорига қарши қатор норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Расмийларга кўра,  шанба куни кечқурун Кашмир водийсида хавфсизлик кучлари 47 марта,  якшанба куни эса 20 мартадан ошиқ  тошбўрон қилинган.  Улардан бири норозилик намойишлари тобора кучайиб бораётганини айтди.

Покистонда Бажванинг бошқаруви даврида унга қарши  сиёсатчилар томонидан Бош вазир Имрон Хонни ҳокимиятга келтириш учун сайловларни бошқаришда айбланган.  Оммавий ахборот воситалари ҳам сўз эркинлиги чекланишида уни айбдор деб ҳисобламоқдалар.

 Покитоннинг 72 йиллик тарихининг қарийб ярмида ҳукмронлик қилиб келаётган армия раҳбарлари эса сиёсатга аралашувлар ва сўз эркинлигини чеклаш бўйича айбловларни рад этмоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг