Испания оғир аҳволдаги муҳожирларга ўз портларини очди

0
205
Манба: OHT

Душанба куни Испания Ўрта Ер денгизида икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган 107 муҳожирни ўз  портига киришига рухсат берди. Аммо, Италия ҳукуматининг муҳожирларни ўз ҳудудидаги оролдан ўтказмаслиги Испания танқидларига сабаб бўлди.

Олдинроқ Испаниянинг «Open Arms» номли қутқарув кемаси Мадрид ва Рим муҳожирларни Испаниянинг Малёрка оролига тушириш тўғрисида келишувга эришганини айтган эди, аммо Испания ҳукумати бундай келишувга эришганини рад этди.

Аксарияти африкалик бўлган  муҳожирлар Италиянинг Лампедуса ороли яқинидаги «Open Arms» кемасида 18 кун давомида қолиб кетишди. Сабаби шундаки,  Италиянинг ички ишлар вазири Маттео Салвини амалдорларга уларни туширишларига йўл қўймаслик тўғрисида буйруқ берган. Шанба куни у 27 нафар вояга етмаганларга қайиқни тарк этишга рухсат берди.

Испания Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Кармен Калво  «Cаdena cer» радиосига берган хабарида ҳукумат  бутун ҳафта давомида Италия  билан музокаралар олиб бориб,  улардан жавоб кутаётганини айтди.

Лампедусадаги муҳожирлар билан ишлаётган руҳоний Кармело Ла Магра ўтаётган ҳар бир кун улар учун азобли кечаётганини айтди. «Бу сиёсий ўйинлар ўз кучини кимгадир кўз-кўз қилиш учун амалга ошириляпти. Лекин энг ачинарлиси шуки, бундан ожиз ва ҳимоясиз бўлган одамлар жабр кўряпти», дейди у.

Шунга қарамай,  Матео Салвини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида  Италия портларининг ёпиқ ҳолати давом этишини билдирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг