Пекин қайта тарбиялаш мактабларини концентрацион лагерлар, деб ҳисобламайди

0
1110
Фото: Шинжонда касб-ҳунар мактаблари баланд девор ва темир панжара билан ўралган. Reuters фотосуратлари

АҚШ, Хитойга қарши инсон ҳуқуқлари картасини ўйнатмоқда

Пекин Шинжон хақидаги Оқ китобини эълон қилди. Унда ғарб оммавий ахборот воситаларида  ёритилганидек, у ердаги лагерларда 1 миллион уйғур сақланаётгани ҳақидаги хабар рад этилади. Аслида, бу лагерлар эмас, балки касб-ҳунар мактаблари ва уларнинг аксарияти уларни муваффақиятли тамомлаганлиги айтилади. Шу туфайли диний экстремизм йўқ қилинди, деярли уч йил давомида ҳеч қандай террорчилик хуружи бўлмаганлиги хақида маълумот берилади. Аммо АҚШда,  ушбу мухтор минтақадаги ҳали-хануз кўплаб мусулмонлар қамоқда сақланаётганлиги хақида бонг уриб келинмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Шинжондаги воқеалар ҳам, ҳудди Гонконгдаги каби, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги мафкуравий уруш майдонига айланган.

Шинжон-Уйғур автоном вилояти кўпинча ғарб матбуоти томонидан нотинч, ҳатто баъзида Хитойнинг безовталанган ҳудуди, дея эътироф этиб келинади. Сўнгги пайтгача бундай тавсиф асосан ҳақиқат бўлиб келган. Пекиннинг  ханларни (хитойликларни) у ерларга оммавий кўчириш орқали минтақани назорат қилишни кучайтиришга қаратилган сиёсати туфайли, 1950 йилларданоқ «замин ўғлонлари» – уйғурларнинг норозилиги юзага келган эди.

Ғазабланган мусулмон ёшлари кўпинча жиҳод тарғиботчилари таъсири остига тушиб қолар эдилар. Шаҳарларда хитойлик савдогарлар, мартабали ишчилар ва ходимларга ҳужумлар кўп бўлганлиги тасодиф эмас. «Мустақил Туркистон» ғоясига эргашган яширин фаоллар,  Шинжоннинг ташқарисидаги аэропортларда ва ҳатто бир марта Пекинда Тяньаньмэнь майдонида бир нечта террористик ҳужумларни амалга оширишган. Уч йилдан сўнг, тўс-тўполонли, дея тасаввур қилинган Хитой ғарбида сокинлик пайдо бўлди. Пекин томонидан ташкиллаштирилган дипломатлар ва журналистлар учун намойишлар, айнан шу хулосани келтириб чиқармоқда.

Мана ниҳоят энди лагерлар умуман лагер эмас, балки касб-ҳунарга ўқитиш марказлари эканлиги тўғрисида гувоҳлик берадиган Оқ китоб нашр этилди. Уларнинг аксарияти битирган, завод ва корхоналарда иш топган ёки ўз бизнесини йўлга қўйган. «Талабаларнинг аксарияти терроризм ва диний экстремизмнинг моҳияти ва зарарини англаб етдилар ва ўзларини мафкуравий назоратдан озод қилдилар. Бошқа террорчилик ҳодисалари йўқ, аммо «жамиятдаги вазият барқарорлигича қолмоқда», дейилади ҳужжатда.

Аммо Вашингтон манзарага мутлақо бошқача баҳо беради. South China Morning Post газетасининг ёзишича, агар муштлаш шартларини қўллаб вазият тавсифланадиган бўлинса, у (Вашингтон)  Пекинни кўзига қараб зарба бергандай бўлди. Оқ уй Гарвард университетини тамомлаган уйғур миллатига мансуб америкалик олим Элнигар Илтебирни миллий хавфсизлик Кенгашининг Хитой бўйича директори этиб тайинлади.

Ушбу вазифада Илтебир Оқ уйнинг президентига ва юқори мартабали амалдорларига АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсати бўйича маслаҳат беради ҳамда давлат департаменти ва агентликлари ўртасида ушбу сиёсатни амалга оширишни мувофиқлаштириб боради.

Гонконг шаҳри Университетининг халқаро алоқалар бўлими доценти Син Старс, АҚШ Президенти Дональд Трамп шундай шаклда Хитойга босимни бир вақтнинг ўзида кучайтирмоқчи ва АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсати ўзгарганлигини кўрсатмоқчи. «Олдинги президентлар Хитойга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлишган ва амалдаги маъмурият кўпроқ қарама-қарши йўналишни давом эттиради» деб ҳисоблайди Син Старс.

Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти бош илмий ходими Александр Ломанов “НГ” билан суҳбатда шундай деди: «Ғарб қандай манзарани тасавирлашидан қатъий назар, жиддий террорчилик ҳужумларининг йўқлиги – бу жуда катта ютуқ. Айниқса, ушбу юбилей йили – 1 октябрь ХХРнинг 70 йиллигини нишонлайди. Юбилейни нишонлаш пайтида кескинлик сезилади. Пекинга Гонконгдаги воқеалар қарши чиқмоқда. Улар Шинжон муаммоларини бир мунча ёпишди «.

Пекин, ҳудди Шинжондаги каби ёшларни қайта тарбиялаш мактабларига юбориш бўйича тажрибасини Гонконгда қўллаб бўлмаслигини тушунади. Шу билан бирга, Хитой ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар ҳозирда беш ёки ўн йил аввалги пайтлардан тубдан фарқ қилади. Жуда кескин мафкуравий қарама-қаршилик бошланмоқда. Хитойнинг ҳар қандай муаммолари унга босим ўтказишда қўлланилиши мумкин. Масалан, худди Ғарб ва СССР ўртасидаги совуқ уруш давридаги каби.

Шунга қарамай, агар юбилей йилининг охиригача Шинжонда барқарорликни сақлаб қолиш мумкин бўлса, нафақат ушбу минтақада, балки бутун Хитойда диний ёки этник зўравонлик ҳолатлари кузатилмаса, унда Хитой сиёсати муваффақиятли бўлди, деган хулосага келиш мумкин бўлади.

“Барқарорлик нафақат Хитой ҳукумати учун, балки Шинжон аҳолисининг ўзлари учун ҳам фойдали. Қандай бўлмасин, зўравонлик муҳитида ҳар қандай фаровонлик, сайёҳлар оқими ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Афсуски, Гонконг аҳолиси, айниқса ёшлар, сайёҳлар ва чет эллик ишбилармонлар қўрқиб кетишса, гуллаб-яшнаган, маданий ва иқтисодий ривожланган ҳудудда нима бўлишини экспериментал равишда синашни истайдилар. Гонконгнинг иқтисодий ривожланиш прогнози ҳозирда 1,5-2% га пастга кетиши кўриб чиқилмоқда. Агар бу шундай давом этса, унда ўсиш минусга тушади», – дея таъкидлади Ломанов.

«Аммо Шинжонда катта маъмурий харажатларга қарамай, барқарорлик яхши иқтисодий фойда келтирди», деб қўшимча қилди Ломанов.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг