Татаристонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади

0
134

ҚОЗОН – Татаристонда 27 сентябрдан 2 октябргача “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади.Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот котиби хабар бермоқда.

Татаристоннинг Муса Жалил номли опера ва балет театрида Ўзбекистон делегациясининг 35 нафардан зиёд аъзоси томонидан катта концерт намойиш этилади.

Дастурда ўзбек миллий қадриятлари, театр томошалари, миллий рақслар ва миллий либослар намойиши ҳам белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 10 – 13-сентябрь кунлари Ҳиндистонда ўзбек маданияти кунлари бўлиб ўтган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг