Huawei компанияси Googleни мусобақага чорлади

0
184
Манба: Smartprix

Хабарларга кўра, Huawei  ўзининг хариталар хизматини ишлаб чиқмоқда. Бу дастур Google Maps хариталар дастурига рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

Ушбу ҳаракат АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши авж олган пайтда Вашингтоннинг компанияга қарши босимини енгишга қаратилган. Агар компания АҚШнинг қора рўйхати туфайли Google Mapsга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлса, Huawei ўз хариталаш хизматларини октябрь ойининг бошларида ишга тушириши мумкин, дея хабар беради China Daily давлат нашри.

Бироқ, Map Kit деб номланган дастур тўғридан-тўғри аҳоли учун мўлжалланмаган, балки ишлаб чиқарувчиларни хариталаш имкониятларига асосланган дастурий таъминот яратиши учун мўлжалланган. Россиядаги интернет-хизматларни етказиб бериш бўйича йирик хизмат кўрсатувчи Yandex провайдери, шунингдек, АҚШнинг саёҳат агрегатори бўлган веб-сайт Huawei билан хариталаш хизматида ҳамкорлик қиладиган  компаниялардан  ҳисобланишади.

Map Kit ишга тушганда 40 тилда фаолият юритади ва яхшироқ хизматларни тақдим этиш учун Huaweiнинг телекоммуникация соҳасидаги ютуқларидан фойдаланади. У 160 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда телекоммуникация станцияларидан фойдаланади. Бу эса, ушбу хариталаш хизматига бир вақтнинг ўзида йўлда ҳаракатланиш ва юқори даражадаги аниқ навигация тизимига киришга имкон беради, бу ҳатто йўналишларини ўзгартираётган автоуловларни ҳам топа олади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг