Тожикистонда охирги 10 йил ичида гиёҳвандлар сони 36 фоизга камайди

0
1165
Манба: Karelia.ru

Тожикистонда 2008-йилдан 2019-йилгача гиёҳвандликка мойил бўлганлар сони 36 фоизга камайиб, 3180 кишига этди, дея хабар беради «Авеста» газетаси 16-август куни республиканинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигига таяниб. 15 август куни Тожикистон Миллий кутубхонасида гиёҳванд моддалар профилактикаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлис қатнашчилари Тожикистонда гиёҳвандлар сонини ҳисоблаш 1995-1996 йилларда бошланганини кайд килдилар. 1998-йилда республикада 1475 гиёҳванд моддаларга қарам шахслар рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 15-август куни Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Душанбе шаҳрида 1,7 тонна гиёҳвандлик воситаларини, шу жумладан 49 кг героин, 465 кг опиум, 346 кг гашиш ва 850 кг нашани йўқ қилишган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг