Франциялик «ўргимчак одам» Гонконг минорасида

0
216
Манба: The Star

Франциялик «ўргимчак одам» Гонконг минорасига кўтарилиб, оммавий норозиликлар пайтида ярашиш байроғини кўтармоқда.

Жума куни француз «ўргимчак одам» алпинисти Ален Роберт Гонконгда 68 қаватли осмонўпар бинони нишонга олиб, Хитой ва Гонконг ўртасидаги ярашиш рамзи бўлган байроқни кўтарди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Қўллари ёрдамида ҳеч қандай мосламасиз Роберт марказий бизнес ҳудудида жойлашган Чеонг Конг биносига чиқиб унинг ташқи томонига катта байроқ ўрнатди.

Байроқнинг чап томонида Хитой байроғи ва ўнг томонида Гонконг байроғи жойлашган. Тинчликни англатувчи оқ фонда қизил ва сариқ қўллар ўзаро келишув тимсолида тасвирланган.

Бу Робертнинг учинчи марта “Cheung Kong Holdings”ga тегишли бўлган Марказга кўтарилишидир. Унга ўтган йил август ойида собиқ Британия мустамлакасида биноларга чиқиш тақиқланган эди. Унинг тақиқи икки ҳафта олдин тугади.

Бинафша, пушти ва яшил ранглар каби ёрқин рангли кийимлар кийган Роберт бу ишидан кейин ҳибсга олинди ва яқин атрофдаги полиция бўлимига олиб борилди.

У кўпинча рухсатсиз кўтарилади ва қонунбузарлиги учун бир неча бор ҳибсга олинган.

Полиция ва намойишчилар ўртасидаги ўн ҳафталик тўқнашувлар Гонконгни 1997 йилда Британия бошқарувидан Хитой бошқарувига ўтганидан бери энг ёмон инқирозга айлантирди ва 2012-йилда Хитойга келган Си Цзинпинга қарши энг катта муаммога айланди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг