Покистон Бош вазири Ҳиндистон Бош вазирини «фашист» деб атади

0
143
Манба: Times of India

Покистон бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини «фашистик тактика»дан фойдаланишда айбламоқда. У бу ҳақида 16 август куни ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилган. «Ҳиндистонлик фашист Моди шуни билиши керакки, агар одамлар озодлик учун курашда бирлашса, ҳеч қандай куч уни ўз мақсадига эришишга тўсқинлик қила олмайди. Шунинг учун Модининг фашистик тактикаси муваффақият қозонмайди», деб ёзади у шахсий саҳифасида.

Покистон ҳукумати раҳбарининг жуда қаттиқ баёнотлари мамлакатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг янги босқичи билан изоҳланади. Бунинг сабаби расмий Деҳлининг Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилиш тўғрисидаги қарори эди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Кашмир минтақасида комендантлик соати амал қилмоқда, шу муносабат билан оммавий ахборот воситаларининг ишлашига чекловлар жорий этилган, маҳаллий аҳолига уйларини тарк этиш тақиқланган, кўплаб дўконлар ёпиб қўйилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг