Меркел: ҳукуматлар денгиздаги муҳожирларни қутқаришни ўз зиммаларига олишлари керак

0
49
Манба: RT

Ўрта Ер денгизидаги муҳожирларнни қутқаришни хусусий ташкилотлар эмас, балки давлатлар ўз зиммаларига олишлари керак. Бу ғоя Германия Федерал канцлери Ангела Меркел томонидан 15 август куни қилган баёнотида илгари сурилди, деб ёзади «Берлинер Моргенпост» газетаси.

«Агар «София» миссияси бугун яна ўз фаолиятини тикласа, жуда яхши бўларди», – таъкидлаб ўтган Меркел хоним.

София ваколатхонаси Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари томонидан ташкил этилган ва 2015-йилда y ўз фаолиятини бошлаган. Аммо 2018-йил охирида мамлакатлар унинг фаолият муддатини узайтириш борасида ягона тўхтамга кела олмадилар. Ҳозирда Германиянинг «SeaWatch» ёки Испаниянинг «Proactiva Open Arms» каби нодавлат ташкилотлари (ННТ) денгизда ноқонуний муҳожирларни қутқариш ишлари билан шуғулланмоқда.

Европа Иттифоқи қонунларига кўра, денгизда қутқарилганлар энг яқин хавфсиз портга, яъни ҳарбий амалиётлар ва одамлар ҳаётига жиддий таҳдид солиши мумкин хатарлардан узоқда бўлган мамлакатга етказилиши керак. Шунинг учун, қутқарув кемаларни муҳожирларни Ливия ёки Марокаш портларига қўймайди, балки уларни Европа мамлакатларига олиб боради.

2018 йил ёзидан бeри Италия ҳукумати Италия портларини ўраб олган ННТ қутқарув кемаларига қарши фаол кураш олиб бормоқда. Шу билан бирга, Франция ва Германия каби «энг инсонпарвар» мамлакатлар хам расмий Римнинг бу хатти-ҳаракатини қоралаганлари ҳолда, ўзлари ҳам бундай муҳожирларни қабул қилишдан бош тортмоқдалар. Испания газеталари тез-тез жиноий тўдалар денгиз орқали ноқонуний миграцияни уюштирганликларини ёзадилар. Улар Европа Иттифоқига ўтишни истаганлардан «Европага чипталар» учун катта пул олишади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг