Япониялик тадқиқотчилар робот дум ихтиро қилдилар

0
149
Манба: www.reuters.com

Япониянинг Кеио университети тадқиқот гуруҳи барқарор бўлмаган кекса одамларга мувозанатни сақлашга ёрдам берувчи робот ихтиро қилдилар.

Бир метрли кулранг “Arque” деб номланувчи мослама худди гепард ҳамда бошқа ҳайвонларнинг югуриш ва тоққа чиқишларида думлари ёрдам берганидек, ушбу қурилма орқали мувозанатларини сақлашга ёрдамлашиш учун ихтиро қилинди.

«Думсимон қурилма худди маятник каби мувозанатни сақлайди», деди Жуничи Набешима, аспирант ва университетнинг таниқли медиа лойиҳаси тадқиқотчиси белига боғланган робот думни намойиш этиш асносида.

«Агар инсон танасини бир томонга эгса, думи тескари томонга силжийди», дея қўшимча қилди у.

Бошқа давлатлар озайиб бораётган ишчи кучини тўлдириш учун муҳожирларга мурожаат қилаётган бир пайтда Япония ҳамон технологик ечимга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

“Саккиз йўналишда ҳаракат қилиш учун тўртта сунъий мушак ва сиқилган ҳавони ишлатадиган робот думи ҳозирча лабораторияда қолади, аммо тадқиқотчилар уни янада мослашувчан қилиш усулларини изламоқда”, дейди Набешима.

“Қарияларга мувозанатни сақлашга ёрдам беришдан ташқари, жамоа саноат буюртмаларини ҳам кўриб чиқмоқда, масалан, оғир юк кўтарадиган омбор ишчиларига мувозанатни сақлашга ёрдамлашувчи сифатида.

Мени ўйлашимча, агар мувозанатни сақлаш учун муайян касб эгалари ва қарияларга қандайдир ташқи ёрдам керак бўлса, бу техникани янада ривожланган ҳолатда кундалик ҳаётга киритиш жуда самарали бўларди», дейди Набешима.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг